RU

Последние новости

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  1 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Ҳаким Фузайлов: “Вазифамиз Суперлигага йўлланма олиш” Новости

Ҳаким Фузайлов: “Вазифамиз Суперлигага йўлланма олиш”

“Бухоро” – “Андижон” (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов иштирок этди.


- Муҳим ўйинда аламли мағлубиятга учрадик. Ўйинда назоратни ўз томонимизга оғдирдик. Лекин футболда шунақа ҳолатлар кузатилиб турилади. 2 та пенальтидан фойдалана олмадик. Бу мағлубиятдан тушкунликка тушмаслигимиз ва плей-oффга тайёргарлик кўришимиз лозим.

-  Жамоада аслида ким штатли пенальтичи?

-  Жамоада штатли пенальтичи бор эди. Лекин улар майдонда эмасди. Айтайлик, Рўзим Аҳмедов захирага олинганди. Бундай ҳолатда ким ўзига ишонса, ўша тепиши мумкин. Афсуски, омадимиз келмади. 

- Жамоангиз ниманинг эвазига мағлубиятга учради?

- Ўйлашимча, омад келмади. Айтайлик, тактик томондан хато қилганимиз йўқ. Рақиб иккинчи қаватда яхши ўйин кўрсатишини билардик. Дастлабки голни мана шундай ҳолатда ўтказиб юбордик. Курашларда рақибда асло ортда қолмадик. 2 та пенальтини ура олмадик. Умуман олганда, омадимиз келмади. 

- “Турон”нинг мағлубиятга учраши сизни тинчлантиряптими?

- Асло йўқ. Чунки биз ўз ўйинимизни ўйлашимиз керак. Тўғри, “Турон” ҳам ютқазди. Лекин плей-офф баҳсларида ҳаммаси ҳал бўлади. Ўтган мавсум “Нефтчи” яққол устунлик қилган бўлса, ҳозирда “Андижон” етакчи. Тушкунликка тушмаслигимиз ва олдинда турган плей-офф орқали масалани ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. 

- Олдинда турган плей-оффга жамоангизни қай тариқа тайёрламоқчисиз?

-  Тушунарлики, энди осон ўйин йўқ. Турнир жадвалида пастда турган жамоаларга қарши эмас, аксинча, “Андижон”, “Турон”, “Машъал”, “Хоразм” каби жамоалар билан тўқнаш келамиз. Табиийки, бундай беллашувлар осон кечмайди. Тайёрлагарликни кучайтиришимиз лозим.

-  Раҳбарият томонидан қўйилган вазифа ўзгармадими?

- Йўқ. Жамоани Суперлигага олиб чиқишимиз керак. Ҳали ҳеч нарса йўқотганимиз йўқ. 

-  Рўзим Аҳмедовни нега эртароқ алмаштирдингиз?

-  Иккинчи бўлимда чарчаб қолди, уни устига сариқ карточка олган эди. Агар яна қўполлик ишлатса, майдонда камчилик бўлиб қолишимиз мумкин эди. Шуни инобатга олиб, уни алмаштирдим.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика