RU

Последние новости

09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  0 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  2 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  1 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  1 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  1 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  1 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  20 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  6 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  10 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  10

Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди» Новости

Ҳаким Фузайлов: «Самарқанддаги ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди»

Про лига 1-тури доирасидаги «Динамо» - «Янгиер» (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ҳаким Фузайлов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Энг аввало, барча «Динамо» мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндан олдин йигитларга бу баҳс очилиш учрашуви экани, Про лигада кучсиз клуб йўқлиги ҳақида айтгандим. Мавсум бошида ҳар бир баҳс оғир ўтиши, ғалаба учун охиригача курашиш шартлигини билардик. Футболчиларимиз майдонда бир-бирларини ўзаро қўллаб-қувватлашди, ғалаба учун бор кучларини сафрлашди. Тўпга имконқадар эгалик қилишга ҳаракат қилдик, рақиб эса қарши ҳужумда хавфли эканини кўрсатди. Ҳозирдан шуниси аниқки, Про лигада ҳеч кимга осон бўлмайди, чунки жамоалар кучи деярли тенг. Битта биз эмас, барча клублар Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб борса керак.

Танаффусдан кейин ҳеч қандай сеҳрли сўз айтганим йўқ, шунчаки жамоа ўйинини кучайтириш кераклигини тушунтирдим. Ўзгаришлар туфайли ҳужумкорлигимиз ошди. Таркибимиз 90 фоизга янгилангани боис, ўйиндан-ўйингача кучайиб боришимизга ишонаман.

Самарқандга жамоани Суперлигага олиб чиқиш учун келганман. Аммо ҳали жамоамиз янги, дарҳол кучайиб кетишимизни айтиш қийин. Ҳар ўйинда рақибдан кучлироқ ўйин кўрсатсак, вазиятлардан фойдалана олсак ўйиндан-ўйинга муҳим очколарни йиға оламиз. Самарқанддек катта вилоят, ажойиб шаҳар ва минглаб мухлислари бор клуб Суперлигага чиқа олиши шарт. Бугун ажойиб футбол атмосфераси ҳам сўнгги дақиқаларда ғалаба қозонишимизга ёрдам берди.

Суперлига йўлланмаси учун кимлар кураш олиб боради? Бу ҳақда гапиришга ҳали жуда эрта. Ҳа, бизнинг ўйин турнинг сўнгги ўйини эди ва биз бошқа жамоаларнинг ўйинларини ТВ орқали кузатдик, бироқ ҳали аниқ кимнидир кўрсата олиш қийин. Чунки ҳозирча кўриниб турибдики, барчада бир хил имконият бор ва Про лигада яққол кучли ёки кучсиз клубнинг ўзи йўқ. Тенгкучли клублар лигаси.

Тошкентнинг «Локомотив» клубидаги фаолиятимдан кейин бугун Ўзбекистондаги илк расмий ўйинимни ўтказдим. Ўзбек футболида ўзгаришлар кўп ва бу яхши тарафга. Суперлига, Ўзбекистон Суперкубоги ва Про лига ўйинларини кузата туриб, бемалол айта оламанки Ўзбекистон чемпионати ўйинларида ижойиб ўзгаришлар катта. Турнирлар савияси ўсгани кўриниб турибди», - дейди тожикистонлик мутахассис.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика