RU

Последние новости

02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  0 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  5 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5 21:22Камолиддин Тожиев: "Чиройли ўйин бўлди, ғалаба учун ҳаммага раҳмат"  1

ЎФФ: Ҳакамларни аттестациядан ўтказиш жараёни 6 декабрдан бошланади Новости

ЎФФ: Ҳакамларни аттестациядан ўтказиш жараёни 6 декабрдан бошланади

Теги :  ҲакамларЎФФ
Ўзбекистон Футбол Федерацияси ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлаш мақсадида, ўзбекистондаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимларини аттестациядан ўтказилиши белгиланганди.

Шунга кўра, шу йилнинг 6-7 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида 25 нафар ёш ҳакамларни аттестациядан ўтказиш ишлари олиб борилади. Аттестацияда хакамлар жисмоний тайёргарлик ҳамда футбол ўйини қоидалари бўйича синовдан ўтадилар ва видео материаллардан тайёрланган тестларни топширадилар.

Шунингдек, 15-16 декабрь кунлари  Тошкент шаҳрида Олий ва Биринчи лига бош ҳакамлари ҳамда Олий лига лайнсменларини аттестациядан ўтказиш жараёни бўлиб ўтади.

2018 йилнинг  10 январидан 20 февралига қадар бўлган даврда Биринчи Лига ёрдамчи ҳакамлари ва дастлабки синовдан ўтган ёш ҳакамлар ва ҳакамлар инспекторлари аттестациядан ўтишади.

Келаси йилнинг 10-20 феврал кунлари Олий лига хакамлари учун Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув машғулот йиғини ташкиллаштириш ҳам режалаштирилган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика