RU

Последние новости

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  9 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  10 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  432 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Ҳакамларимизнинг Туркиядаги йиғини қандай ўтмоқда? Энди ҳакамларга ким жавобгар бўлади? Новости

Ҳакамларимизнинг Туркиядаги йиғини қандай ўтмоқда? Энди ҳакамларга ким жавобгар бўлади?

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази шу кунларда Туркияда ўқув-машғулот йиғини ўтказмоқда.

“Championat.Asia” мухбири Эмиль Бекмухамедов мазкур йиғин координатори Маъмур Саидқосимов билан суҳбатлашди.

- Мазкур ўқув-машғулот йиғинидан асосий мақсад нима? Футболчиларнинг мавсумга тайёргарлиги билан қандай ўхшашлик бор?

- Ўқув-машғулот йиғини ҳакамларимизнинг иш сифати ва даражасини ошириш мақсадида ўтказилмоқда. У 12 – 24 февраль кунларига мўлжалланган. Туркияда ҳакамларимиз ҳам ўзимизнинг клублар, ҳам хорижий клублар иштирокидаги ўйинларда ишлаши мумкин бўлади. Етакчи инструкторлар Фарход Абдуллаев, Владислав Цейтлин, Бахтиёр Намозов ва Жахонгир Саидов ҳакамларга ФИФА ва АФКнинг янги тавсиялари бўйича батафсил маълумот беришади, шунингдек, ҳакамлар барча ўйинларда бир хил талқинда ишлашларига замин яратилади. Фитнесс-инструктор Юлия Тарасова ҳакамларимизнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш учун фитнес-машғулотлар олиб бормоқда ва жисмоний ҳолатни яхшилаш учун сўнгги тавсиялар билан ўртоқлашмоқда.
Ҳакамларнинг йиғини, футбол клублари ўтказадиган йиғинга ўхшаб кетади. Мисол учун ҳакамларнинг кун тартиби қуйидагича:
8.00 - 9.00 – эрталабки машғулот;
10.00 - 12.30 – назарий машғулотлар;
15.00 - 19.00 – ўртоқлик учрашувларида ишлаш;
17.00 - 18.00 – иккинчи машғулот спорт-залда (шу куни ўйини йўқ ҳакамлар учун);
21.00 - 22.00 – Инструкторлар билан биргаликда ўтказилган ўйинлар таҳлили.




- Нима учун йиғинларни айнан Туркияда ўтказяпмиз?

- Туркия танловига сабаблардан бири бу ҳакамларимиз яхши даражадаги жамоалар иштирокидаги ўйинларда ишлаши мумкинлиги. Шунингдек, Туркия варианти фойдасига яна бир плюс жиҳат, учрашувлар табиий майдонларда ва яхши об-ҳаво шароитида ўтади.

- Йиғинларга ёш ҳакамлар ҳам жалб этилганми? Улар тажрибалироқ ҳамкасбларидан кўп нарсани ўрганиб олишлари мумкин бўларди?

- Ҳа, 14 нафар бош ҳакам ва 16 нафар ёрдамчи келган. Уларнинг тўрт нафари ёш, умидли ҳакамларимиздан ва яна олти нафари ассистентлар ҳисобланади.

- Йиғин доирасида ҳакамлар қандай назарий ва амалий машғулотларда иштирок этмоқда? Қайси жиҳатларга кўпроқ эътибор берилмоқда?

- Назарий машғулотларда жой танлаш ва ҳаракатланиш, тўп қўлга теккан вазиятни белгилаш, “ўйиндан ташқари ҳолат”ни қайд этиш, интизомий чоралар кўриш ва VAR бўйича иш олиб борилмоқда. Жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотларда эса чидамлилик, юкламали машқлар, тезликка ишлаш, абжирлик, координация ва югуриш техникаси устида ишланмоқда.




- Аввалги мавсумда ҳакамлар йўл қўйган хатолар таҳлил қилинадими? Бу борда қандай хулосалар чиқарилди?

- Ўтган мавсумда йўл қўйилган хатоларни таҳлил қилиб, қандай хатолар кўпроқ учраётгани борасида материал тайёрладик. Йиғинларда ҳакамларга хатолари кўрсатилиб, келажакда бундай хатога йўл қўймаслик бўйича тавсиялар берилмоқда. Биз юртимизда ишлаётган ҳакамлар биринчи навбатда замонавий, футболни тушунадиган мутахассис бўлишига интиляпмиз. Футболни тушуна олиш — бу ҳакам учун ўта муҳим жиҳат.

- Ҳакамларнинг мавсумга тайёрлигини билиш учун бирор норматив ёки тестлар мавжудми?

- Ҳар бир ҳакам жисмоний тайёргарлик бўйича ФИФА нормативларини топширади. Дарвоқе, оралиқ тестни ҳакамлар Тошкентда 25-26 январь кунлари топширишган, Туркияга келиб эса улар ФИФА тавсия қиладиган янги тестни синаб кўришди. Улар ўйиндаги вазиятларга максимал равишда яқинлаштирилган.




- Ҳакамлик борасида йиғинда синаб кўрилаётган қандай янгиликларни бўлажак мавсумда чемпионатимизда кутиш мумкин?

- Тўп қўлга теккан вазиятлар, “ўйиндан ташқари ҳолатлар” ва ўйин давомида футболчилар тўқаншувлари (бир футболчи иккинчисининг оёғини босиб олиши ва шунга яқин ҳолатлар). Шунингдек, турли баҳсли вазиятларда тартиб-интизом чоралари қўллаш ёки қўлламаслик устида иш олиб борилмоқда. Инструкторлар барча ҳакамлар учун якка концепцияни қабул қилишди ва вазиятларга бир хил талқинда ёндашиб, ўша талқиндан келиб чиқиб, қарор чиқаришлари таъминланади.

- Йиғин самарадорлиги қай йўсинда аниқланади?

- Самарадорлик қўйилган вазифалар қанчалик даражада бажарилганига қараб баҳоланади. Шунингдек, Суперлига, Про-Лига ва мамлакат Кубоги баҳсларидаги ҳамда бошқа мусобақалардаги ҳакамликни кузатамиз. Йиғиндаги инспекторлар ҳакамлар мавсумга тайёрлигини айтишмоқда. Ҳали тўлиқ тайёр эмас деб ҳисобланганлар эса ўз вазиятини яхшилаш учун тавсиялар олмоқда.




- UzFHM тизими янги мавсумда қандай ишлайди? Бунга ким жавобгар бўлади?

- Янги тизим бўйича барчасининг бошида: ЎФА техник директори Ги Киала туради, Фарҳод Абдуллаев – техник маслаҳатчи, координатор-директор Маъмур Саидқосимов, ҳакамларнинг малака ошириши ва ривожланишига Валентин Коваленко жавобгар бўлади, мусобақалар, ҳакамлар ва инспекторлар билан ишлаш бўйича Владислав Цейтлин, Жахонгир Саидов VAR технологиялари билан ишлашни бошлаб юборган, футзал ва соҳил футболи ҳакамларининг ривожланишига Бахтиёр Тоғаев ва Бахтиер Намозов, ҳакамларнинг жисмоний ҳолатига эса Юлия Тарасова жавоб беради. Ҳар ким ўз йўналиши бўйича ишлайди ва ўз қисмига жавоб беради. Бугунги кунда барча қарорлар тузилма мутахассислари томонидан биргаликда қабул қилинмоқда ва битта шахс бошқалардан устун бўлиши деган нарса йўқ.




Эмиль Бекмухамедов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика