RU

Последние новости

02:02А Серия. "Болонья" ва "Лацио" кучли тўртликка кириб олиш имкониятидан фойдалана олмади  0 01:55Илёс Зейтуллаев: "Чемпионлик учун кураш ҳақида гапиришга ҳали эрта"  0 01:13Миржалол Қосимов: "Айримлар ҳали ҳамон "Насаф"га қарши ўйинда қолиб кетишгандек"  1 01:08"Барселона" яна бир турнирда чемпионга айланди. Бу сафар академия вакиллари Европада тенгсиз бўлишди  0 00:32"Свет йўқ". "Барселона" - "Интер" ўйини эртага ўтказилмаслиги мумкин  8 23:48"Ливерпуль" клуб тарихидаги энг йирик трансфер бюджетларидан бирига эга бўлади  4 23:30Суперлига. Абдухолиқовнинг голи ОКМКнинг мағлубиятсиз сериясини тўхтатди  0 23:25Ўзбекистонлик футболчи Англия клуби йиғинида иштирок этади  6 23:13Озарбайжон. Бобир Абдихолиқов гол урган ва голли узатма берган баҳсда жамоаси ғалабани қўлдан чиқарди  3 22:59"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  7 22:18Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  19 21:20Рэшфорд учун мавсум якунига етди  2 21:00Суперлига. ОКМК мавсумдаги илк мағлубиятини "Бунёдкор"дан қабул қилиб олди  23 19:49"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  7 19:20Ван Дейк Слотнинг "Ливерпул"даги ишини юқори баҳолади  0

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди Новости

Ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида ҳисобот мажлис ўтказилди

2 август куни ЎФФ анжуманлари залида ҳакамлар ва назоратчилар иштирокида Ўзбекистон чемпионати биринчи давраси ва Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқич ўйинлари якунига бағишланган ҳисобот мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Ноил Лутфуллин, Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси раиси Рустам Акрамов, Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Ҳайдаров ва Ҳакамлар ва назоратчилар қўмитаси Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленко, шунингдек, Ўзбекистон Чемпионати ва Биринчилиги ўйинларида хизмат қилувчи ҳакамлар ва назоратчилар иштирок этишди.

2013 йилнинг биринчи ярми давомида аттестациядан ўтган ҳакамлар ва назоратчилар томонидан жами 578та ўйин, жумладан, Ўзбекистон Чемпионати ва Ёшлар Биринчилигида 182та, Ўзбекистон Кубогида 44та, Ўзбекистон Биринчилиги биринчи босқичида 264та, Аёллар ўртасидаги чемпионат биринчи босқичида 64та, Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 24та ўйин бошқарилди. Мусобақаларга ҳакамлар ва назоратчиларни тайёрлаш мақсадида 13-19 июль кунлари қисқа муддатли ҳакамлар ва назоратчиларнинг машғулот йиғинлари ўтказилди. Унда жисмоний тайёргарлик бўйича ФИФА тести, футбол ўйини қоидалари бўйича назарий имтиҳон ва бошқалар бўйича синовлар бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган мажлисда 2013 йилги футбол мавсумининг биринчи ярми давомида йўл қўйилган хато камчиликлар, ўрни келганда, мисоллари билан қайд этилди. Илмий-методик таъминот бўлими бошлиғи Анатолий Коваленконинг сўзларига кўра, жорий йилдан эътиборан Олий ва Биринчи Лига ўйинларидаги ҳакамлик таҳлиллари ҳакамларнинг ўзига ҳам тақдим этилмоқда. Коваленконинг қўшимча қилишича, Олий Лигадаги ҳакамлик савияси нисбатан ижобий, бироқ Биринчи Лигада қилиниши керак бўлган ишлар талайгина.

Мажлисда ҳакамлик савиясининг ошишида назоратчиларнинг ўрни катта эканлиги алоҳида таъкидланди. Назоратчилар ҳакамларнинг учрашувлардаги ҳаракатларини баҳолашда масъулият ҳис қилишлари ва талабчанроқ бўлишлари керак. Фарҳод Магаметов, Рустам Акрамов, Ноил Лутфуллин ҳам ҳакамлар ва назоратчиларга мурожаатида мавсум биринчи ярмида йўл қўйилган хатолардан тўғри хулоса чиқариб, иккинчи давра ўйинларини янада юқори савияда ўтказиш кераклигини таъкидлашди.
 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика