RU

Последние новости

15:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  0 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  1 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  14 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  9 11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  16 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  21 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  3

Ҳакамлар департаменти раҳбари Эркин Бахтиёров: "VAR атрофидаги хавфсизликни мезбон клуб таъминлаб бериши шарт" Новости

Ҳакамлар департаменти раҳбари Эркин Бахтиёров: "VAR атрофидаги хавфсизликни мезбон клуб таъминлаб бериши шарт"

Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви ҳали анча муҳокама бўлади

Баҳс сўнггида бош ҳакам Фирдавс Норсафаров VAR'га мурожаат қилиб мезбонлар дарвозасига пенальти белгиланганидан кейин стадионда ва унинг ташқарисида нималар бўлганини кўпчилик кўрди. Қуйидаги суратга эътибор қилинг. Бош ҳакам VAR орқали қийин вазиятдаги жуда муҳим қарорни қабул қилмоқда, унинг ортида 20дан зиёд инсон турибди. Аслида қандай бўлиши керак? VAR ҳудудига кимлар келиши мумкин? Бу ҳудуд ўралган бўлиши керак эмасми? Агар худо сақласин кимдир бош ҳакам VAR'га қараб турганида ортидан мушт тушириб қолса бунга ким жавоб беради? Ўша ўйин бош ҳаками Фирдавс Норсафаровнинг ҳолати қандай? Шу каби саволлар билан ЎФА ҳакамлар департаменти раҳбари Эркин Бахтиёровга мурожаат қилдик.



"Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви вақтида VAR атрофида турган одамларнинг расмини ва видеоларини кўрдик. Аслида бу ҳудудда фақат бош ҳакам ва ТВ ходими ўз камераси билан (1 дона) бўлиши мумкин. ТВ ходими ҳакамнинг айтганларини эфирга узатмаслиги шарт.

Бу ҳудуддаги тартиб ва хавфсизликни мезбон клуб таъминлаб бериши шарт. Биласизки ҳар бир клубда хавфсизлик офицери мавжуд. Айнан шу инсон ўйиндан олдин бу жойга ҳеч ким яқинлашмаслигини таъминлаши керак. Лекин кўраяпмизки бир инсон 20 нафар шахсга қарши тура олмайди. Шу боис биргина инсонни айбдор қилмоқчи эмасман. Мени хайрон қолдиргани VAR атрофида иккала жамоа захира ўриндиғидаги инсонлардан ташқари яна бегоналар ҳам борлиги бўлди. Қандай қилиб захира ўриндиғида бўлмаган инсонлар бу жойга келиб қолишди? Балки кейинги турлардан бу ҳудудга етарли миқдорда ИИБ ходимларини қўйиш керакдир.

Шундай воқелардан кейин ҳеч қайси ҳакам Намангандаги ўйинни бошқаришни хоҳламаслиги мумкин, VAR ҳам Наманганга бормаслиги мумкин. Эшитишимга қараганда ТВ ҳам боришга ҳайиқиб қолган. Ўйлаб кўринг ким ҳам моддий зарар бўладиган жойга боришни хоҳлайди?

Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров билан ўйин тугаши билан гаплашгандим. Кеча ҳам, бугун, бир соат олдин ҳам телефон орқали суҳбатлашдик. Ҳолати яхши. Жуда оғир ўйиндан чиқиб кетиш жараёнини бошдан кечирмоқда. Ҳакамлар ўша ўйиндан кейин 2-2,5 соат давомида стадион кийим алмаштириш хонасида қолиб кетишган. Эшитишимга қараганда "Пахтакор" футболчилари ҳам 3 соатга яқин стадиондан чиқа олишмаган. Ҳакамларимиз меҳмонхонага боришганида унинг атрофида кўплаб мухлислар бўлган. Шукурки барча ҳакамларимиз соғ-саломат ўз уйларига етиб боришди", - дейди Эркин Бахтиёров championat.asia сайтига.


Бу мавзуда "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви комиссари Саид Шоҳруҳ билан ҳам боғланишга ва унинг фикрларини билишга ҳаракат қилдик. Бироқ комиссарларга интервью бериш мумкин эмас деган жавобни олдик.



Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика