Ҳакамга ҳужум қилган "Анкарагужу" собиқ президенти 4 йилга озодликдан маҳрум этилди
11 ноя 19:19
Новости
Ҳакамга ҳужум қилган "Анкарагужу" собиқ президенти 4 йилга озодликдан маҳрум этилди
"Анкарагужу" собиқ президенти Фарук Кожага қонуний жазо тайинланди, деб хабар бермоқда NTV.
Клубнинг собиқ раҳбари баданга қасддан шикаст етказишда айбланиб, судланган.
Ўтган йилнинг декабрь ойида Кожа Туркия Суперлигасининг 15-тури доирасидаги "Ризеспор"га (1:1) қарши ўйиндан сўнг ҳакам Ҳалил Умут Мелерни дўппослаганди. Унинг хатти-ҳаракатларига Мелернинг ишидан норозилик сабаб бўлган. Кейинроқ у "Анкарагужу" президенти лавозимини тарк этган ва умрбод футболдан четлаштирилган эди.
Комментарии