RU

Последние новости

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  1 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  8 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Ҳафта юлдузлари Новости

Ҳафта юлдузлари

Ўтган ҳафтада Европанинг кучли чемпионатларида тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда бир қатор футболчилар ўзларининг яхши томонлама кўрсатиб, жамоалари ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишди.

Демак ўтган ҳафтада яхши ўйин кўрсатиб, мухлислар олқиши ва эътиборига сазовор бўлган футболчилардан рамзий терма жамоа тузиб чиқдик.


Дарвозада "Сампдория" посбони Да Коштани қўйишни мақул деб топдик. Ушбу дарвозабон агарда "Верона" билан ўйинда ўз кучини кўрсата олмаганида, "Сампдория" бу қадар катта устунлик эвазига рақибини мағлуб эта олмасди. да Кошта бу ўйинда еттита "сейв"ни амалга оширди. Тассано, да Кошта!

Энди ҳимоя чизиғидагиларни танлаб оламиз. "Халл Сити" ҳимоячиси Лиам Росеньор "Вест Бромвич" билан бўлган учрашувни жуда яхши ўтказди. Гол киритиши билан бирга а ҳимояда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Бу эса жамоасинининг ўйинда ижобий натижани қайд этишига сабабчи бўлди.  
 
Ромейн Данзе "Ренн" ҳимоячиси ҳам ушбу таркибдан ўрин олди. Ушбу ҳимоячи рақиб ҳужумини зарарсизлантиришда жуда фаол бўлди.

Мартин Дэмичелис ҳам "Ҳафта юлдузлари" қаторида бўлишга арзирли ўйин кўрсатди. "Манчестер Сити" ҳимоячиси Демичелис биринчи бор "шаҳарлик"лар таркибида гол киритишга мувофақ бўлди ва жамоаси ғалабасига муносиб ўлуш қўшди.

"Ливерпуль" аъзоси Мартин Шкртел ҳам ўзининг ишончли ҳаракати ва гол уриш қобилияти эвазига бу сафарги "Ҳафта юлдузлари" таркибидан жой олди. Мартин Шкртел бу ўйинда иккита гол киритиб, "Ливерпуль" ғалабасига замин яратди.

"Тоттенхэм" футболчиси Кристиан Эриксен ярим ҳимоя чизиғида ҳаракатланади. Ушбу футболчи ўтган ҳафтада жуда сифатли ва чиройли футбол кўрсатди. Голландиялик футболчи жамоасини қийин ҳолатдан олиб чиқиб кета олди.  Аввалига муҳим голни киритган бўлса, кейинчалик ғалаба  голига сабабчи бўлди.

Жордон Матч жамоаси гарчи "Ливерпуль"дан йирик ҳисобда мағлуб бўлган бўлсада, Матч бу ўйинда жуда ажойиб ҳаракат қилди. "Ливерпуль" дарвозасига иккита гол ва бир бор голли узатмани қайд этди.

Яя Туре "Манчестер Сити" сафида ўтган ҳафтада энг яхши футболчи бўлди. "Фулхэм"га қарши кечган ўйинда туре хет-трикни қайд этди.

"Бавария" етакчиси Бастиан Швайнштайгер бу сафарги "Ҳафта юлдузлари" қаторидан ҳам жой олди. "Бавария" "Майнц"га қарши кечган баҳсда 82-дақиқагача рақиб дарвозасини ишғол эта олмаётган эди. Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида Бастиан рақиб жарима майдончасида пайдо бўлди жамоаси учун муҳим бўлган голга муаллифлик қилди.

Энди навбат ҳужум чизиғига. Ким ҳам бўлар эди? Албатта Суарезда. Ўтган ҳафтада Луис Суарез "Ливерпуль"ни қийин ҳолатдан чиқариб олди. Бу футболчи доимгидек беназир ўйинлари билан бошқалардан яққол ажралиб турди.

Луис Суарезга тандем сифатида Лионель Мессини танладик. Бу фтболчи "Реал" дарвозасига оз эмас, кўп эмас нақд учта гол киритишни уддасидан чиқди. Лопез қўриқлаган дарвоза томон уч марта тўп тепган Месси иккаласидан ҳам унумли  фойдалана олди. Бу футболчи ҳақли равишда "Ҳафта юлдузлари" сафидан ўрин олди. 


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика