RU

Последние новости

07:50Суперлига. Бугун 8-турга старт берилади  0 06:40Конференциялар лигаси. "Челси" сафарда "Юргорден" дарвозасига 4 та гол урди, "Бетис" эса "Фиорентина"ни мағлуб этди  3 06:30Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" сафарда "Атлетик" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Тоттенхем" эса "Буде-Глимт"ни мағлуб этди  33 02:10Конференциялар лигаси. "Челси" финал масаласини деярли ҳал қилди, "Бетис" "Фиорентина"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  3 02:03Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда йирик ғалабага эришди, "Тоттенхэм" ҳам учта гол билан зафар қучди  3 01:50АПЛ. ЕЧЛ учун курашаётган "Ноттингем Форест" ўз уйида мағлубиятга учради  2 01:11Холанд қайтди  0 00:15Ана холос! "Интер"нинг энг муҳим футболчиси "Барселона"га қарши ўйнамайди  15 23:44"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради  3 23:13Гёкереш "Манчестер Юнайтед"га ўтадими? Рубен Аморим жавоб берди  1 22:50Сеск Фабрегас фаолиятидаги энг яхши мураббийи ким эканлигини айтди  1 22:11Габриэль Агбонлахор: "Ямал мени қўрқитмоқда"  4 21:57Ямалнинг ёшида Месси ва Роналдунинг статистикаси қандай эди?  15 21:35"Реал" Модрич ва Васкес билан шартномани узайтиради, аммо жуда қисқа муддатга  3 21:32Илёс Зейтуллаев "Ювентус"нинг ўрнига қаерга бориши мумкин бўлганини айтиб берди  7

Ҳафта якуни. "Бунёдкор"дан "Олмалиқ"қача... Новости

Ҳафта якуни. "Бунёдкор"дан "Олмалиқ"қача...

Олий лига танаффусга чиқиб зерикиб қолганимиз рост. Чемпионатимиз қанчалик зерикарли бўлмасин, у Сиз унданда зерикарли экан.
Якунига етган ҳафтада лига иштирокчилари нима билан банд бўлдилар? Келинг, "архив"ни  кўтарамиз.

"Бунёдкор": Мусаев кетди!
Катта ниятлар билан "Насаф"дан "Бунёдкор"га кўчиб ўтган Фозил Мусаев пойтахтликлар таркибида ўз ўрнига эга  бўла олмади. Қатарнинг "Қатар СК" жамоаси тиббий кўригидан ўтган ярим ҳимоячи нима учундир "Юлдузлар  лигаси"да қолмади. Маълумотларга кўра, унга БАА ва Қатарнинг бошқа жамоаларидан таклифлар бор. Мусаев  учун "Бунёдкор" ягона йўқотиш холос. Аммо жамоага ҳеч ким келиб қўшилгани йўқ.

"Локомотив": Салом, Суюнов!
Узоқ йиллар давомида "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган Илҳомжон Суюнов чемпионлик учун кураш олиб  бораётган "Локомотив" таклифига рози бўлди. Якунига етган ҳафтада ҳимоячи "темирйўлчилар" билан оғзаки  келишувга эришди.

"Насаф": Геворкян ҳеч қаерга кетмайди!
Жорий мавсум Рўзиқул Бердиев учун мураббий сифатида омадли келяпти. Қаршиликларни чемпионатда  чемпионлик учун курашиш билан баробарида, Ўзбекистон Кубогидаги юришларини давом эттиряптилар. Аввалги  ҳафтада жамоа юраги Артур Геворкянни "Локомотив"га ўтиши ҳақида чиққан хабарлар асоссиз эканлиги, "Насаф"  матбуот хизмати томонидан маълум қилинди.

"Пахтакор": Кетишяпти...
Ўз тарихидаги қийин йиллардан бирини ўтказаётган "Пахтакор"га келаётганлар ҳозирча йўқ. Аксинча жамоани бир  қатор футболчилар тарк этиш арафасида. Суюнов аллақачон жамоа билан хайрлашди. Темурхўжа  Абдухолиқовнинг ҳам тақдири 100% ҳал бўлмаган. Шерзод Каримов ижарадан жамоага қайтган. Кримецнинг  қайтиши эса ҳозирча сўроқ остида.


"Металлург": Икромов яна жамоа билан
"Локомотив" билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг оёғини кесиб олган "Металлург" посбони Маъмур Икромов 3 ойга  сафдан чиққан эди. Жорий мавсум кончилар анча сермазмун ўйин намойиш этишяпти. Куни кеча иккинчи даврага  тайёргарликни бошлаган Рустам Мирсодиқов шогирдлари сафига Икромов ҳам қайтди. Бу посбон иккинчи даврада  тўлиқ куч билан жамоасига ёрдам беришга тайёрланяпти.


"Бухоро": Ҳаммаси бугун бошланади
"Бухоро" иккинчи даврага тайёргарликни бугун бошлайди. Унга қадар айтарли ўзгаришлар бўлмади. Жамоани ҳеч ким тарк этгани йўқ, шу жумладан ҳеч ким келгани ҳам йўқ.

"Олмалиқ": Мамазулунов кетди
Биринчи давра якунига кўра жамоани ҳозирча уч футболчи ҳимоячи Акмал Рустамов, ярим ҳимоячи Самандар Шодмонов ва ҳужумчи Мўйдин Мамазулумов тарк этдилар. Жамоани ўзи эса биринчилардан бўлиб иккинчи даврага тайёргарликни бошлаган. Игорь Шквирин 10-16 июнь кунлари оралиғида Чимёнда бўладилар.


Давоми бор...
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика