Гвардиола янги шартномаси борлигига қарамай, "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкинлигини айтди
01 дек 14:04
Новости
Гвардиола янги шартномаси борлигига қарамай, "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкинлигини айтди
Агар вазият яхшиланмаса, мураббийни янги шартнома ҳам тўхтатиб қололмайди.
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг 2027 йилга қадар мўлжалланган янги шартномаси бўйича гапирди.
"Мен бу ерда нафақат ўтмишда ютган совринларимиз, балки яна ғалабаларга эришишни истаётганим, клубда бахтли эканим учун қолдим. Вазият ўзгарадиган бўлса, мен "Манчестер Сити"да қолишни истамаган бўлардим. Ўзимни клуб учун муамммодек ҳис қилишни истамайман. Фақатгина янги шартномам борлиги учун клубда қолишни ҳам хоҳламайман", -дейди Пеп Гвардиола BBC нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, "Ман Сити" 6 ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти. Бу ўйинларнинг бештасида Гвардиола шогирдлари мағлуб бўлди.
Комментарии
Лекин сунги вактларда тахминларим узини окламаяпди?
Ливерпул 2 - 4 Сити
Бу маглубиятлар хулоса олишга ëрдам беради?
Барсани маглубияти хам фойда деб уйлайман?
Чунки шов шувли трансферлар кимаса таркиб барибир ëш болалардан ташкил топган?
Бомба трансферлар кере Барсага?
Ситига келсак хали жамоа уз сузини айтади деб уйлайман?