RU

Последние новости

17:24«Машъал» икки нафар футболчи билан шартнома тузди. Улардан бири ўтган мавсумни Жанубий Кореяда ўтказган  0 16:57Ла Лига. «Барселона» ва «Алавес»нинг таркиблари маълум  17 16:52Гвардиола матбуот анжуманида Абдуқодир Ҳусановнинг ҳолати ҳақида фикр билдирди  15 16:40Расман. «Манчестер Юнайтед» қишдаги илк харидини амалга оширди  1 16:22«Манчестер Сити»га қарши учрашувдан олдин «Реал»да жиддий йўқотиш бор  12 15:53«Манчестер Сити» сардори: "Абдуқодир Ҳусанов ўзидан фахрланиши керак"  16 15:31Ўртоқлик учрашуви. Ёшларимиз сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди  4 14:58Абдуқодир Ҳусановнинг «Ланс»даги асосий шериги фаолиятини АПЛнинг номдор жамоасида давом эттиради  7 14:28Рустам Турдимуродов "Андижон"ни тарк этиши мумкин   4 13:48Карим Адейеми "Наполи"ни рад этди  1 13:20Мальдини "Аталанта"га ўтди  1 12:54"Милан" футболчиси АПЛ топ клубига ўтиш борасида қарор чиқарди  1 12:21Туркия клуби Кристантега қизиқмоқда. "Рома" хавбеки Раньерининг режаларига мос тушмаяпти  0 11:57"Интер" "Рома" футболчисини харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олди  1 11:26"Сурхон" спорт директори Рустам Қурбонбоев: "Қуръани омадли ёки омадсизга ажратиш ноўрин бўлади"  2

Гвардиола шогирдлари бу сафар "бургутлар"ни овлайдими, "авлиёлар" "қизил иблислар"ни "жиловлайдими"? Превью Новости

Гвардиола шогирдлари бу сафар "бургутлар"ни овлайдими, "авлиёлар" "қизил иблислар"ни "жиловлайдими"? Превью

Бугун Англия Премьер-лигасида 6-турга старт берилади.


Қуйида бугун бўлиб ўтадиган ўйинларга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 6-тур
"Вест Хэм" – "Тоттенхэм"

23.09.2017, 16:30
"Лондон стэдиум"
Бош ҳакам:
Майкл Оливер (Нортумберленд).



"Эвертон" – "Борнмут"
23.09.2017, 19:00
"Гудисон Парк"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс).

"Эвертон" 27 августдан 17 сентябргача кетма-кет 4та ўйинда мағлубиятга учради. Тўплар нисбати - 0:12. Охирги турда "ирислар" МЮдан тўртта гол ўтказишди. Рональд Куман шогирдлари 4 очко билан 18-ўринда бормоқда. Тўғри, жамоа ҳафта ўртасида Лига кубогида "Сандерленд"ни йирик ҳисобда енгди (3:0). Лекин, уларнинг асосий мақсади АПЛда ЕЧЛ учун курашиш.

"Борнмут" мавсумни кетма-кет тўртта мағлубият билан бошлади. Сўнгги турда эса "Брайтон"ни ютди. Жамоа яхши кайфиятда дейиш мумкин.



"Суонси" – "Уотфорд"
23.09.2017, 19:00
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам:
Ли Мэйсон (Болтон).

"Суонси" кутилмаганда охирги иккита ўйинида гол ўтказмади. Лига кубогида "Вединг" устидан қозонилган ғалаба (2:0)дан кейин "оққушлар"нинг кайфияти яхши.

"Уотфорд" дастлабки 4 турда мағлуб бўлмади, аммо охирги турда "Манчестер Сити"дан "тарсаки" еди (0:6). "Арилар" 8 очко билан жадвалда 11-поғонада боришмоқда.



"Сток Сити" – "Челси"
23.09.2017, 19:00
"Британниа стэдиум"
Бош ҳакам:
Майк Дин (Хесволл).

"Сток Сити" 4-турда "Манчестер Юнайтед"дан очко тортиб олишни уддалади. Бу эса уларга ҳурмат билан қарашга сабаб бўла олади. Доигидек, клуб уй жамоаси бўлиб қолмоқда. Уйдаги 3 ўйинда 2ғалаба ва 1 дуранг.

Мамлакатнинг амалдаги чемпиони бугунги ўйинга 3-ўринда етиб келди. Конте шогирдлари Манчестер жамоаларидан ортда қолишмоқда. Бу йил "Челси" сафардаги ҳар икки ўйинда ҳам 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган.



"Саутгемптон" – "Манчестер Юнайтед"
23.09.2017, 19:00
"Сент-Мэрис"
Бош ҳакам:
Крейг Поусон (Лондон).

"Саутгемптон" жорий мавсум АПЛнинг энг зерикарли жамоаларидан бири бўлиб туришибди. "Авлиёлар" иштирокидаги 5 ўйинда мухлислар жами 8та гол кўришди. Улардан 5таси "Вест Хэм" билан ўйинга тўғри келади. Жамоа ҳозир 3та марказий ҳимоячи билан ўйнашмоқда ва бу нарса уларга ҳимояда ишончлироқ ўйнашларига имкон яратмоқда.

"Қизил иблислар" ҳозир жуда яхши формада. Мавсумдаги 7 ўйинда 22та гол урган Моуриньо жамоасини тўхтатиб қолиш "Саутгемптон"ка насиб қилиши қийин. МЮнинг бундай старт олиши чемпионлик пойгасида асосий номзод бўлишини исботлагандек. 5 ўйинда 13 очко, тўплар нисбати - 16:2.



"Манчестер Сити" – "Кристал Пэлас"
23.09.2017, 19:00
"Этихад стэдиум"
Бош ҳакам:
Нил Суорбрик (Ланкашир).

Гвардиола бошчилигидаги "Манчестер Сити" сентябрь ойида 4 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди, тўплар нисбати - 17:1. "Сити"нинг мағлубиятсиз серияси 16та ўйинга етди, улардан 14таси ғалаба.

"Кристал Пэлас" эса "шўнғишда" давом этмоқда. "Бургутлар" ҳозирча барча ўйинда мағлуб бўлишди ва рақиблари дарвозасига ҳали йўл топа олишмаган. Бундан ёмон стартни ҳатто тасаввур ҳам қилиш қийин.



"Бернли" – "Хаддерсфилд"
23.09.2017, 19:00
"Терф Мур"
Бош ҳакам:
Крис Кавана (Ланкашир).

Турнир жадвалида бир хил очко жамғарган ҳолда ёнма-ён кетаётган жамоалар баҳси. "Бернли" дастлабки турдаёқ сафарда "Челси"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк сенсацияни қайд этган эди. Шон Дайч жамоаси яхши кетмоқда.

"Хаддерсфилд" эса кутилмаганда дебютант бўлишига қарамай жадвалнинг юқори қисмида юрибди. "Хаддерсфилд" ҳозир "Ливерпуль" ва "Арсенал"дан ҳам тепада жойлашган.



"Лестер" – "Ливерпуль"
23.09.2017, 21:30
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам:
Энтони Тейлор (Манчестер).

Англиянинг икки йил олдинги чемпионлари ҳозир ҳатто еврокубоклар учун ҳам кураша олишмаяпти. Шекспир жамоасида ўйин бор, лекин натижа яхши эмас. Ҳудди шу ҳолат ҳозир "Ливерпуль"да ҳам кузатиляпти.

Клопп шогирдлари охирги ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйишди. Жамоанинг ҳужум чизиғи дахшатли, лекин ҳимоя ва дарвозаси жуда кучсиз. Бундай ҳимоя билан жамоа ЕЧЛ тугул, ҳатто АПЛда ҳам чемпионлик учун кураша олмаслигини Премьер-лига олдидан ёзилган превьюда қайд этиб ўтган эдик.




Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика