Гвардиола: “Қолган ўйинларни ютмасак, “Ливерпуль” чемпион бўлади”
01 мая 2022 08:25
Новости
Гвардиола: “Қолган ўйинларни ютмасак, “Ливерпуль” чемпион бўлади”
“Ман Сити” устози Пеп Гвардиола АПЛ 35-турида “Лидс” (4:0) устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.
“Биз дуч келган қийинчиликларга қарамай, барча футболчилар зўр ўйнашди. Охирги 25 дақиқаликда “Лидс” хавфли қарши ҳужумлар уюштирди, аммо биз ҳақиқатан яхши учрашув ўтказдик.
Ҳозирги ҳолатга кўп бор тушганмиз. Бу ерда гап босимда эмас. Бари оддий: чемпион бўлиш учун барча ўйинларда ғалаба қозониш лозим. Бўлмаса, “Ливерпуль” чемпион бўлади.
Бизни ҳали олдинда кўп қийин баҳслар кутмоқда. Тикланиб, Чемпионлар лигасидан ўрин олган Мадриддаги ўйинга боришимиз керак”, дейди Гвардиола.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии