RU

Последние новости

16:59"Манчестер Юнайтед" "Ливерпуль" юлдузини сафига оғдириб олишга тайёр  0 16:33Деку "Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирига қизиқиши билдирганини тасдиқлади  0 16:05"Нефтчи" "Иртиш" устидан ғалабага эришди  4 15:31Кунья: "Одамлар 15 очкодан кўра унинг соч турмаги ҳақида кўпроқ хавотир оляпти"  3 15:03"Локомотив" Грузия жамоасидан енгилди  2 15:01Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  108 14:37Клоппнинг агенти: "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" Юргенга мурожаат қилган  1 14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  1 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  7 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  1 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  22 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1

Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди" Новости

Гвардиола: "О'Райли Англия Кубоги ярим финалида ўйнайди"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ярим ҳимоячи Нико О'Райлини Англия Кубоги ярим финалида ўйнатишга ваъда берди.

Якшанба куни "Сити"га "Борнмут" устидан ғалаба қозонишида айнан О'Райли ёрдамга келиб, 2 та ассист амалга оширди. У танаффусда Абдуқодир Ҳусановни алмаштирди.

Гвардиоланинг таъкидлашича, О'Райли олдинги турда ҳам катта таассурот қолдирган, шунинг учун 20 ёшли англиялик футболчи 4 ҳафтадан сўнг "Уэмбли"да бўлиб ўтадиган Кубок ўйинида майдонга тушади.

"Нико "Плимут" дарвозасига иккита тўп киритганди ва бугун ҳам ўйинга ижобий таъсир ўтказди. У албатта ярим финалда ўйнайди!

У жуда яхши ўйнади. Шу ўринда, унинг ҳужумкор ярим ҳимоячи эканлигини унутмаслигимиз керак. Тезкор, жуда ақлли ва тўп билан яхши муомала қилади, рақиб дарвозаси олдида доим хавфли вазият ҳосил этади", – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" мусобақа ярим финалида "Ноттингем Форест" билан беллашади. Учрашув 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика