Гвардиола: "Мбаппе "Манчестер Сити"га ўтмайди"
02 окт 2018 11:41
Новости
Гвардиола: "Мбаппе "Манчестер Сити"га ўтмайди"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг инглиз клубига ўтиши борасидаги миш-мишларни рад этди.
Олдинроқ, 19 ёшли французнинг 224 миллион евро эвазига "Ман Сити"га ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди.
"Бундай миш-мишларни қаердан олишади, билмайман. "Манчестер Сити" Мбаппега бунча пул тўламоқчи эмас, гарчи у шунга арзиса ҳам. Ўйлашимча, ПСЖ футболчини бошқа клубга сотмайди", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди "Goal.com".
Мбаппе ўтган мавсум Франция чемпионатининг 28 ўйинида қатнашиб 13та гол урди. Бу мавсум эса 4 ўйинда 4 гол. Франция терма жамоаси билан ЖЧ-2018да ғолиб чиқди ва мусобақада тўртта тўп киритди.

Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Будё Глимт" ўз уйида "Манчестер Сити"ни ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Ҳусниддин Алиқулов учун мавсум якунланди. Футболчи Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмайди
Комментарии