Хосеп Гвардиола: "Ҳусанов нафақат французча, балки инглизчада ҳам яхши гапира олмайди"
		
		24 янв 18:06
        Новости	
	 
				 
				Хосеп Гвардиола: "Ҳусанов нафақат французча, балки инглизчада ҳам яхши гапира олмайди"
"Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейс қайси позицияда ҳаракат қилишларини ҳозирча билмайман. Улар ўйнаши мумкин, бироқ айнан қаерда ҳали номаълум.
Рубен Диаш ва Жереми Доку жароҳат туфайли "Челси" билан ўйинда иштирок этмайди.
Ҳусанов Франция чемпионатида тезкор футболчиларга қарши туриб бера олган. У нафақат французча, балки инглизчада ҳам яхши гапира олмайди. Тезроқ инглиз тилини ўрганиши керак. У билан вазият тақозо этса, коммуникация қилиб туришимизга тўғри келади.
Омар Мармуш ҳам жамоага мослашиб бормоқда.
Янги футболчилар бизга ёрдам бера олишади, улар айнан шу мақсадда жамоага жалб қилинган", – деди "шаҳарликлар" устози.
Эслатиб ўтамиз, АПЛ 23-туридан ўрин олган "Манчестер Сити" – "Челси" тўқнашуви эртага 22:30 да бошланади. Абдуқодир Ҳусанов мазкур баҳсда дебют қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ "Манчестер Сити" "Ювентус" ҳимоячиси учун 65 млн евро таклиф қилаётгани маълум қилинган эди.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии