RU

Последние новости

00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2

Гвардиола: "Манчестер Сити" доим ғалаба қозониши кераклиги - адолатсизлик" Новости

Гвардиола: "Манчестер Сити" доим ғалаба қозониши кераклиги - адолатсизлик"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола клуби стандартлари ошиб кетгани ҳақида гапирди.

"Менинг жамоаларимга мослашиб олиш учун вақт берилмаган, десам ҳам бўлади. Бу ерга келганимдаги илк мавсумимда ҳеч нима ютмагандик ва бу ҳақиқий фалокат бўлганди. Нимага? Одамларнинг фикрича, АПЛ Пепга оғирлик қилган ва бу ерга мослаша олмайди дейишган.

Ҳозир эса улар АПЛ совринини ҳудди биз ютишга мажбурдек қабул қилишмоқда. Агарда юта олмасак, мавсум провал ўтган деб ҳисоблашади. Бироқ бошқалар учун эса бу катта ютуқ бўлади. Аслида Премьер-лигани бошқа жамоа ютмаса ҳам ҳеч нима бўлмагандек. Чунки бизнинг стандартларимиз юқорилашиб кетди.

Айни дамда Премьер-лигани ютмаса, жуда катта муваффақиятсизликка учрайдиган жамоа - биз. Қолганлар учун катта муваффақият. "Арсенал", "Ливерпуль", "Челси" ҳам барчасини бирданига ютиб ташламаган. Бироқ улар учун бу нормал ҳолат.

"Манчестер Сити" ғалаба қозониши керак. Бу адолатсизлик. Ҳар ҳафтада, ҳар уч кунда, ҳар йилда доимо бир хил бўлиш имконсиз. Рақибларимизга қаранг, улар ҳам ғалабалар қозониш йўлида. Биз ҳам шу руҳда давом этишимиз керак.

Ҳар доим ёмон ҳолатлар бўлиб туради. Шу сабабли бундай пайтларда мен юқори мақтовларга алданиб қолмайман. Футболда ва спортда энг қийини - ғолиб бўлиш, ғолиб бўлиш ва ғолиб бўлиш.

Узоқ йиллар давомида футболда жуда катта ишлар қилдик, турнир ғолиблиги учун асосий фаворит бўлдик. ЕЧЛ ярим финалидан чиқиб кетганимизда барча буни катта фалокатга қиёслади. Лекин ўшанда биз финал даражасига мос эмасдик", - деди Гвардиола.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика