RU

Последние новости

20:20Мирко Йеличич: "90 дақиқа мобайнида ҳужумда ўйнаб, иккита голни стандартдан ўтказиб юбориш... Бу ҳақда гапириш қийин"  0 19:59БАА Про лигаси. Шукуров ва Мозговой жамоаси йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 19:39Постекоглу АПЛ тарихида энг тез истеъфога чиқарилган мураббий бўлди  0 19:35Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:1 (матнли трансляция)  11 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  42 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  15 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  4 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1

Гвардиола "Лейпциг" билан 1:1дан сўнг: "Одамлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишганди, аммо бу имконсиз" Новости

Гвардиола "Лейпциг" билан 1:1дан сўнг: "Одамлар 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишганди, аммо бу имконсиз"

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Лейпциг"га қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Сити" биринчи таймни яхши ўтказди. Кейин нима бўлди? 

- "Лейпциг" бизни олдинга боришга мажбур қилди. Аммо ўтказиб юборилган голдан сўнг биз қайтдик ва яхши 15-20 дақиқани ўтказдик. Бизда яхши имкониятлар бўлди. Натижа Манчестерда ҳал бўлади. Мен ўйиндан мамнунман. 


- Сиз фақат танаффусда жамоа ўйинидан мамнун бўлган кўринасиз...

- Йўқ, бутун ўйиндан мамнунман, фақат биринчи таймдан эмас.


- Хатто уларнинг иккинчи таймда кўрсатган ўйинидан кейин ҳамми? 

- Нима кутгандингиз? Биз бу ерда ўртоқлик ўйини ўтказдикми? "Лейпциг"нинг нечта ўйинини кўргансиз? Одамлар биз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни кутишганди. Аммо бу имконсиз. Бизда 10 кун ичида 4 та ўйин бўлди, парвозлар ҳам. Биз яхши жамоамиз, аммо кечирасиз, 4:0 ҳисобида юта олмадик. 


- Сиз тиғиз тақвим ҳақида гапирдингиз, аммо ўйин давомида алмаштиришлар қилмадингиз. 

- Йўқ, мен жамоада барчаси жойида эканлигини кўрдим. Ушбу таркиб билан давом этишга қарор қилдим. Бернарду марказда кўп назорат қилди, бу керак эди. 


- Ўйин охирида қўл билан ўйнаганлик учун пенальти берилиши керак деб ўйламайсизми? 

- Ўша вазиятни кўрмай қолдим, изоҳ бера олмайман. Аммо нима бўлганини биламан", - деди Гвардиола. 

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика