Гвардиола: "Жезус каби ҳужумчиларни ҳали кўрмадим"
04 авг 2018 22:12
Новости
Гвардиола: "Жезус каби ҳужумчиларни ҳали кўрмадим"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳужумчи Габриэль Жезусни мақтади.
"Габриэль жамоага ўз вақтида келди. У курашмоқда, жамоага бор кучини бермоқда. Бу тахсинга лойиқ.
Мен Жезус каби ўз жамоаси учун жонини аямайдиган, қаттиқ курашадиган футболчини кўрмадим. У бу билан фахрланиши керак. У ҳар доим энг яхшиси бўлишга интилади. Бу фантастика эмасми?
Уни табриклайман. Габриэль менинг ишончимни оқлади, шу орқали у жамоада қолишини ҳам исботлади. Кейинги йилларда унга ишонч билдирган клуб раҳбариятига ҳам миннатдорчилик билдираман.
У ҳали ёш, бироқ унинг ёшида бундайларни топиш жуда қийин", - деди Гвардиола.
Олдинроқ ҳужумчи жамоа билан шартномасини 2023 йилга қадар узайтирганди.
Похожие новости
championat.asia
"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди
Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"
U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади
Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"
Комментарии