Гвардиола жамоасида неча нафар футболчи коронавирусга чалинганини айтди
01 янв 2021 22:13
Новости
Гвардиола жамоасида неча нафар футболчи коронавирусга чалинганини айтди
АПЛнинг 17-тури доирасида "Челси"га қарши ўйиндан олдин "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола кадрлар муаммоси ҳақида гапирди.
25 декабрь кунида Кайл Уокер ҳамда Габриэль Жезус ушбу касалликни юқтириб олгани айтилганди. Энди уларнинг олдига яна 3 нафар футболчи қўшилди.
"Дастлабки текширувларда 4 нафар вакилимизда касаллик аниқланганди, шуларнинг иккитаси футболчи эди. Энди эса яна 3 футболчи вирусни юқтирган. Лига бизда уларнинг номини айтишни тақиқлади. Уларнинг қарорини ҳурмат қилиш керак. Эртага таркибни қўйганимда ўша футболчиларни билиб олсангиз бўлади", - деди Гвардиола.
Олдинроқ "шаҳарликлар"нинг "Эвертон"га қарши ўйини шу боисдан қолдирилганди. "Челси"га қарши ўйин эса 3 январь куни бўлиб ўтади.
Комментарии