Гвардиола: "Италияда ишлаш? Нима учун йўқ"
08 ноя 2019 15:48
Новости
Гвардиола: "Италияда ишлаш? Нима учун йўқ"
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола Италия клубларидан бирини бошқариш имконияти ҳақида гапирди.
Испаниялик мутахассис ўз вақтида футболчи сифатида А Серияда бир мавсум ўйнаган ("Брешиа" таркибида).
"Италияда ишлаш? Нима учун йўқ. У ерда ўйинчи сифатида бўлиш ёқимли бўлганди, ўшанда жамоани буюк Карло Маццоне бошқарарди. Яхши дамлар бўлган, мен бу мамлакатни яхши кўраман. Лекин, ҳозир ўзимни Англияда жуда яхши ҳис қилаяпман, ажойиб чемпионат. Аммо, ҳамма нарса бўлиши мумкин, мен ҳали у қадар қари эмасман. Ёзда мени "Ювентус"га ўтишимни айтишганди? Бу ёлғон маълумот", - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирди "Sky Sports".

Пеп 2018 йилнинг май ойида "Манчестер Сити" билан шартномасини 2021 йилгача узайтирган. У инглиз клуби билан 7та соврин ютди ҳамда икки бор Премьер-лгада йил мураббийи бўлди.
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии