RU

Последние новости

23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  17 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  456 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  4 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  8 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2

Гвардиола “Барса” ҳақида: “Финалларни ўртоқлик ўйинлари каби ўтказганмиз” Новости

Гвардиола “Барса” ҳақида: “Финалларни ўртоқлик ўйинлари каби ўтказганмиз”

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Барселона”даги фаолиятини эсга олди.

“Жамоамиз ҳақиқий курашчан “маҳлуқ”лардан ташкил топганди. Улар ҳар қандай рақибни маҳв этишни исташарди. Уларга кўп нарсаларни ўргатганман. Футболчилар ўртасида рақобат катта эди, ҳар бири жамоадошидан устунроқ эканлигини намойиш этишга интиларди. 

Менга футбол тарихидаги энг яхши футболчи билан ишлаш насиб этган. У Роналдиньо жамоадан кетганидан кейин ўша машҳур 10-рақамни ҳақиқий эгаси эди. Шунингдек жамоада ўз академиямизда тарбия топган 7-8 нафар жуда кучли йигитлар ва юксак савиядаги легионерлар жамланишганди.

Биз Чемпионлар лигаси, Испания кубоги финалларида бир неча маротаба тўп тепганмиз. Бу беллашувлар биз учун ўртоқлик ўйинлари каби ўтарди. Барча футболчиларнинг кучли жиҳатлари бор эди. Пуйоль, Абидаль, Дани Алвес..... Булар ўзига хос феъл-атворга йигитлар эди ва майдондаги вазифасини жуда яхши тушунишарди. Барча Месси шубҳасиз кучли эканлигини биларди ва уни шу ҳолатида қабул қилишганди. Шунингдек, барча бир нарсани яхши биларди: ўз устингда ишлашда тўхтаб қолсанг, ўрнингни шу заҳотиёқ бошқа футболчи эгаллайди.

Биз икки марта ЕЧЛда ғолиб бўлганмиз, таркибда бир хил услубда тўп тепадиган  8 нафар академия тарбияланувчиси тўп сурганди. Бунинг учун Йохан Кройфга миннатдорчилик билдирсак арзийди”, деди Гвардиола.

Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика