Гус Хиддинк: "Биз ўйинни яхши бошладик"
11 янв 2016 01:57
Новости
Гус Хиддинк: "Биз ўйинни яхши бошладик"
"Челси" бош мураббийи Гус Хиддинк Англия кубоги доирасидаги "Сканторп Юнайтед"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Мен натижа учун хурсандман. Премьер-лигада тўртинчи ўринни қўлга киритиш қийин бўлади. Бизнинг бошқа вазифаларимиз бор. Булар Англия кубоги ва Европа чемпионлар лигаси. Бугунги ғалаба кучли рақибга қарши ўйиндаги яхши натижа бўлди. Биз учрашувни яхши бошладик. Аммо кейинчалик рақибни "бўғиб" қўйишни унутдик. Бу баҳсда таркибда ротацияларни амалга ошириш ҳақида ўйлагандим. Лекин ўтган йилгидек мусобақани эрта тарк этмаслик учун бу қарорни ўзгартирдим", - дейди Гус Хиддинк.
Комментарии