RU

Последние новости

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Гулистон"да молиявий ҳолат жуда ёмон Новости

"Гулистон"да молиявий ҳолат жуда ёмон

Хабарингиз бор, бу йил олий лигага қайтган "Гулистон" клуби биринчи даврани ажойиб тарзда бошлаганди.
Бироқ давра якунига келиб жамоанинг натижалари салбий кўриниш ола бошлади. Давралар оралиғида эса жамоада молиявий муаммолар борлиги ойдинлашди. Клубни Носир Отақўзиев, Собир Усмонхўжаев ва Иброҳим Раҳимов каби етакчи футболчилар тарк этишди. Клуб устози Бахтиёр Ашурматов бир неча марта иккинчи давра бошида вазият яхшиланишига умид қилишини айтганди.

Олинган маълумотларга кўра, клубдаги молиявий вазият иккинчи даврада умуман ўзгармаган. Сирдарё вилояти бош клубидаги вазият ачинарли ҳолатда. Футболчилар анчадан буён маош олишмагани ойдинлашди. Жамоадаги молиявий ҳолат жамоанинг натижаларига таъсир қилиши аниқ, ёмон натижалар туфайли жамоанинг уй ўйинларига келаётган мухлислар сони кескин камайиб кетгани жуда ёмон ҳолдир.

Олий лигага 10 йил деганда қайтган "Гулистон"да вазият ўзгаришига умид қилиб қоламиз. Айни пайтда клуб 15та ўйиндан 17 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 9-поғонасида бормоқда.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика