RU

Последние новости

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  87 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  21 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  28 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   98 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

"Гулистон" бугун "Нефтчи" билан куч синашди Новости

"Гулистон" бугун "Нефтчи" билан куч синашди

Олий лига дебютанти "Гулистон" сафини бир қатор етакчи футболчилар тарк этаётгани хақида кўп гапирилмоқда.
Чиндан ҳам Ҳислат Чилматов, Бобур Акбаров, Носир Отақўзиев, Собир Усмонхўжаев, Иброҳим Раҳимов ҳамда Алишер Шоғуломов каби футболчилар бугунги кунда жамоа билан бирга эмас. Жиддий йўқотишларнинг сабаби эса юзага келган молиявий муаммо билан боғланмоқда. Албатта, тан олиш керак, бугунги кунда футболда кўп нарса моддий жиҳатга боғлиқ бўлиб қолди.

Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз чиқишларида ҳар қандай холатда ҳам "Гулистон"да қолиб мавсум охирига қадар ишлашини айтиб ўтганди. Шу боис Ашурматов бугунги кунда клубнинг ички имкониятларидан келиб чиқиб, имкон қадар футболчиларни иккинчи давра баҳсларига тайёрлаб бормоқда. Йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун бир қатор ёшлар кўрикка таклиф этилган. Уларнинг орасида "Пахтакор" аъзоси Сергей Рекунни кўриш мумкин. Шунингдек ўринбосарлар таркибидан ҳам бир талай футболчилар асосий жамоага жалб этилган.

Бугун жамоа Тошкентда "Нефтчи" билан ўртоқлик учрашувни ўтказди.

"Гулистон": Дониёр Усмонов, Миржалол Қурбонов, Жасур Отажонов, Акбар Саттаев, Тоҳир Шамсиддинов, Сарвар Жўраев, Ҳуршид Йўлдошев, Роббим Ҳасанов, Зафар Қорақулов, Нодир Тешабоев, Сергей Рекун.
Захирадан тушганлар: Константин Боев, Рустам Қодиров ва бир қатор ёшлар.

Гарчи таркиби ёш футболчилардан ташкил топган бўлсада, мазкур баҳсда "Гулистон" рақибига жиддий қаршилик кўрсата олганини айтиб ўтиш керак. Учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни Сарвар Жўраев очди. Шундан сўнг, "Нефтчи" таркибида тўп сурган Павел Смоляченко ва Мирзакамол Камолов рақиб дарвозасига тўп киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқишди. Иккинчи бўлимнинг ўрталарига келиб эса Гулистон захирасидан майдонга тушган Боев ва Қодиров ҳам шу куни ўз ҳисобига биттадан гол ёздириб қўйишди. Учрашув охирларида эса "Нефтчи"да кўрикдан ўтаётган Мўйдин Мамазулумов баҳсдаги сўнгги голни киритиб, ҳисобни 3:3 кўринишини таъминлади.

Биринчи даврада "Гулистон" шарафини ҳимоя қилган Бобур Акбаров ва Алишер Шоғуломов мазкур ўйинни мухлислар қаторида кузатишганини ҳам айтиб ўтиш керак.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика