"Гудисон Парк"да Ўзбекистон байроғи
04 июл 2020 10:44
Новости
"Гудисон Парк"да Ўзбекистон байроғи
Бундан бир неча кун олдин АПЛ 32-тур доирасидаги "Эвертон" - "Лестер" ўйини бўлиб ўтди.
Ўйинда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ришарлисон ва Сигурдссоннинг голларига фақатгина меҳмонлар Ихеаначонинг бир голи билан жавоб қайтара олишди холос.
Англия Премьер-лигаси ўйинларида кўряпмизки, стадиондаги секторларда клубларнинг ҳомийлари акс этган катта рекламалар секторларга жойлаштирилиб чиқилмоқда.
Эътиборлиси, "Эвертон" ва "Лестер" ўйинида секторлардан бири Ўзбекистон байроғи учун ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, асли ўзбекистонлик бўлган бизнесмен Алишер Усмонов ("USM Holding" таъсисчиси) "Эвертон"нинг янги стадиони номланиш ҳуқуқини ҳам сотиб олган. Ливерпуль клуби ва компания ўртасидаги битим 30 миллион фунтга тузилган. "Эвертон" ҳозирда ўз уй учрашувларини 1892 йилда очилган "Гудисон Парк"да ўтказади.





Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии