RU

Последние новости

18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  0 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  11 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  5 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  2 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  12

"Грузияликлар Ўзбекистон билан ўйинга жиддий қарашмоқда" - Элгужа Григалашвили Новости

"Грузияликлар Ўзбекистон билан ўйинга жиддий қарашмоқда" - Элгужа Григалашвили

Грузия билан ўйинга қизиқиш юқори.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА кунлари доирасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувида Грузияга қарши майдонга чиқади. Биласиз бу юрт футболи билан анча таниш ҳисобланамиз. Ҳозирги кунга қадар ички чемпионатимизда кўплаб грузиялик футболчилар тўп тепиб келган. Улар ўзларининг баланд бўйи, жисмоний баққуватлиги ва тезлиги билан ажралиб турган. Ҳозирда "Қизилқум" сафида тўп тепаётган Элгужа Григалашвили ҳам шулар қаторидадир. Бу йил ҳисобидан юртимизда тўртинчи мавсумини ўтказаётган ҳужумкор футболчи кўпчилик мухлисларнинг ёқимтойига айланиб улгурди. Биз Грузия билан ўйин арафаси унинг фикрлари билан қизиқдик. 

Швециядан сўнг Грузия ёхуд Ўзбекистоннинг Европа терма жамоалари билан статистикаси қандай?

- Биласиз Ўзбекистон терма жамоаси 15 ноябрь куни Грузия меҳмони бўлади. Ушбу учрашувга яқин сизнинг фикрингиз билан танишиш истаги туғилди. Сир эмаски, мазкур юрт вакили саналасиз. Имкониятлар, фикрлар биздан кўра кўпроқ бўлиши табиий. Нима деб ўйлайсиз бу учрашув кўпроқ қайси томонга фойдалироқ?

- Қайси томонга фойдалилиги ҳақида бирор нарса дейиш қийин. Чунки бу ўз номи билан айтганда ўртоқлик учрашуви, расмий мақомга эга эмас. Икки терма жамоа мураббийларида керакли жиҳатларни кўриб олиш имкони мавжуд. Бундай ўйинлар футболчиларнинг қандай ҳолатда эканлигини билиб олиш учун ҳам керак. Ҳар ҳолда ёмон ўйин бўлмаса керак, деб ўйлайман.

- Ушбу баҳсда имкониятларни қандай баҳолайсиз? Грузияда тарихдаги таниқли собиқ футболчи Вилли Саньол фаолият олиб бормоқда. У терма жамоани қанчалик кучайтира олган?

- Грузия ўз ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Вилли Саньол терма жамоада ўйинни яхши йўлга қўя олиши муҳим. 

- Азалдан биламиз, юқорида ҳам таъкидладик грузиялик футболчилар бўйдор ва бақувват бўлишади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоясида айни пайтда муаммолар бор. Мана шу омиллар таъсирида ўйинда ҳисоб йирик кўриниши олиши мумкинми?

- Йўқ, йирик ҳисоб қайд этилмайди, деб ўйлайман. Майдонда тенг кураш кечишини тахмин қилишим мумкин. Лекин якунда Грузия ғалаба қозонади. 

- "Қизилқум"нинг иккинчи даврадаги омадсизликларининг сабаби нимада?

- Бу саволга ҳеч нарса дея олмайман. Қайсидир ўйинларда омад етишмаяпти. Ҳаракат қилмоқдамиз. Тўхтаб қолмаймиз.

- Грузияликлар Ўзбекистон билан ўйинга қандай муносабатда бўлмоқда?

- Оддий эмас жиддий қарашмоқда, дея оламан. 


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика