Грилиш ёзда "Астон Вилла"ни тарк этади
09 фев 2020 13:12
Новости
Грилиш ёзда "Астон Вилла"ни тарк этади
Ярим ҳимоячи Жек Грилиш ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Астон Вилла"ни тарк этиши кутилмоқда.
24 ёшли англиялик футболчи ўзини бошқа даражада синаб кўрмоқчи. Унинг хизматларига "Манчестер Юнайтед" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Шунингдек, МЮ Жеймс Мэддисонни ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи. Бироқ у "Лестер" билан шартномасини узайтирмоқчи бўлиб юрибди.
Шу боисдан манкунианликлар катта эҳтимол билан Жек Грилиш орқали таркибни кучайтиришни истайди.
Ўтган мавсумда "Тоттенхэм" Грилишни трансфер қилмоқчи бўлганди. Ундан ташқари, "Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳам Грилишни мақтаб ўтди.
Жек 6 йилдан буён "Астон Вилла"да ўйнайди. Ушбу мавсумда у 27 ўйинда 9 гол урди.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии