RU

Последние новости

20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  3 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  4 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  3 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  13 18:35Puma Африка Миллатлар Кубоги тўпини тақдим этди  0 18:07"Барселона" бельгиялик вингерга кўз тикди  0 17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  3 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  2 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  4 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  17 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  7 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  6 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  3

Григорий Колосовский: "Яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз жуда қийин бўлмоқда" Новости

Григорий Колосовский: "Яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз жуда қийин бўлмоқда"

Про-лиганинг 2-тури доирасида "ФарДУ"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин тўлақонли жанговар руҳда ўтди. Иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истади. Курашлар жуда кўп бўлди. Иккала дарвоза ёнида кўплаб вазиятлар юзага келди. Яратган вазиятларимиздан фойдаландик, ҳа, барасидан ҳам эмас. Яна шундай ҳолат: яратилган вазиятлардан фойдаланишимиз жуда қийин бўлмоқда. Курашлар кўп бўлгани учун ўйин вақти камроқ бўлди. "ФарДУ" ўз майдонида очко олишга ҳаракат қилди. Фаворит сифатида майдонга тушдик, курашдик ва омадимиз келди.

- Владимир Козак нега захирада қолдирилмоқда?

- Бу унинг жисмоний ҳолати билан боғлиқ.  Кичик жароҳати сабабли унга дам бергандик. Уни кейинги ўйинга тайёрлаяпмиз. Ким тайёр ҳолатда бўлса, ўша ўйнайди. Ва албатта, рақибдан ҳам келиб чиқамиз. Бугун курашлар кўпроқ бўлишини кутган ҳолда қўл остимиздаги оптимал таркибимизни майдонга ташладик. Қаерлардадир ишлар ўхшади, қаерлардадир эса йўқ. Иброҳим Йўлдошевга секинлик билан ўйин амалиёти беряпмиз, ҳали у ўйинларга тўлақонли тайёр эмас. Барчага имконият берамиз. Шунчаки бундан фойдаланиш керак.

- "Локомотив"нинг ушбу мавсум Про-лига ва кубокдаги вазифаси қандай?

- Олдин ҳам айтганимдек, кубокда энг аввало гуруҳдан чиқишимиз керак. Қолгани қуръага қараб аниқланади. Лигада эса асосий фаворит бўлиб турибмиз. Табиийки, биринчи ўринни олиб, Суперлигага чиқишни истаймиз. 

- Ёш ҳужумчи Муҳриддин Зоиров ҳақида қандай фикрдасиз?

- У Сиз айтганчалик ёш эмас. Унга ҳам имконият беряпмиз. У ҳам бундан фойдаланиши керак. Ҳужумчилар тўпни ушлаб тура олиши, ортга қайтиши ва вазиятлардан фойдалана олиши керак. Ҳозирги ҳолатда биз ундан кўпроқ зарбаларни сўраяпмиз. Барчага имконият берамиз, мавсум энди бошланди. Ким оптимал ҳолатда бўлса, ўша ўйнайди.

- "Локомотив"ни ғалаба билан табриклайман. "ФарДУ" ҳақида фикрингиз қандай?

- Қизиқарли жамоа. Мураббийлар штаби ҳам яхши, улар олдин футбол ўйнашган ва футболда яхши фикрлашади. Уларда ҳам режа қилган барча ишлари ўхшамади. Лекин жамоанинг олдинга интилувчанлиги юқори даражада. Ушбу жамоага кейинги ўйинларда омад. Таркиб ҳам яхши. Тажрибали футболчилар ҳам бор, ёшлар ҳам етарлича. Таркибда бемалол катта рақобат амалга оширса бўлади.

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика