RU

Последние новости

00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  5 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  62

Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик" Новости

Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"

Про-лиганинг 6-тури доирасида "Олимпик" билан учрашувдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.

- Майдоннинг ҳар бир қаричида кураш жиддий кечди, албатта, урилган голгача. Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик. Яна ҳар доимгидек яратган вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Биринчи даврадаги ўйинни инобатга олсак, бу баҳсни принципиал десак бўларди. Учрашувга яхши тайёрландик. Рақиблар дарвозамиз ёнида бирорта хавфли вазиятга эга бўлишмади. Биз эса яратаётган вазиятларимиздан фойдаланишни билишимиз керак. Албатта, жамоамизга саволларим бор. Урилган иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибларга бериб қўйдик. Аслида биз босимни давом эттириб, учинчи, тўртинчи голларни ҳам уришимиз керак эди. Бироқ биз ташаббусни тўлиқлигича рақибларга бериб қўйдик ва индивидуал футболга ўтиб олдик. Паслар орқали хужумга чиқишимиз керак бўлганди, лекин биз индивидуал сифатларга таяниб қолдик. Шу сабабли рақиб ярим майдонида тўпни жуда кўп йўқотдик. 

- Акаки Шулая ўтган ўйиндаги каби захирадан майдонга тушди ва ўзини кўрсатди. Уни "сеҳрли таёқча" сифатида захирадан туширяпсизми?

- Бу ерда гап "сеҳрли таёқча"да ҳам эмас. У асосий таркиб футболчиси. У ўйинга тўлиқ тайёр эмасди. Мураббийлар штаби эса уни захирада қолдиришни лозим топди. Мана бу асосий сабаб.

- "Локомотив"даги ёш футболчилар Шодиёр Шодибоев, Қувончбек Абраев ҳамда Озодбек Ўктамов ҳақидаги фикрингизни билмоқчи эдик.

- Барча футболчиларга имконият беряпмиз. "Олимпик"да уларнинг тенгдошлари ўйнамоқда, улар ўз тенгдошлари ёнида ўзларини кўрсатишлари керак эди. Янада кўпроғи бўлиш учун ривожланиш, жамоада ажралиб тура олиш керак. Ҳар доим қарз эвазига яшаб бўлмайди. Бугун берилган имконият эртага бўлмаслиги мумкин. Шодиёр, Қувончбек ва Озодбек бу имкониятдан фойдаланишлари керак. Мураббийлар штаби уларга ишоняптими, бундан фойдаланиб кетиш керак. Бугун сен ўйнашинг мумкин, ўйинга тайёр бўлмасанг эртага таркибга умуман киритилмайсан.

- Иброҳим Йўлдошев қачон сафга қайтади?

- У шу стадионда жароҳат олганди. Ҳозирча у тайёр эмас. У кейинги ўйинларга тайёрланмоқда. 

- Олдинда "Бунёдкор" билан кубок ўйини кутиб турибди. Бу "Локомотив" учун ҳал қилувчи баҳс ҳисобланади.

- Ҳа, биз учун бу ўйин ҳал қилувчи. "Бунёдкор" 6 очко тўплаб бўлган. Биз эса ўзимизни хотиржам ҳис қилишимиз учун "Бухоро"ни мағлуб қилишимиз керак эди. Бу ўйинда биз ғалабага яқин эдик. Бироқ яратилган вазиятлардан фойдалана олмадик ва стандартлардан кейин иккита гол қўйиб юбордик. Қарши ҳужумлардан кейин яхши вазиятларга эга бўлгандик. Бу рақиб билан яхши ўйнагандик ҳам. Агарда яратилган вазиятларимиздан фойдаланганимизда "Бухоро" мағлуб бўлган бўларди. Энди "Бунёдкор" майдонида ғалаба учун курашишга майдонга тушамиз. Энди бу баҳсни унутиб, кейингисини ўйлаш керак.

- Эртага Самвел Бабаяннинг туғилган куни. Самвел Вячеславович "коридор"дан ўтадими?

- Менимча бўлади. Жамоа, албатта, туғилган кун билан табриклайди. Улар ушбу ғалабани Самвел Бабаянга бағишлашди. Агар эртага бўлмаса ҳам 20 май кунги машғулотда "коридор" уюштирамиз. Клуб, жамоа туғилган кунни нишонлайди. 



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика