RU

Последние новости

01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  34 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:22АПЛ. "Ливерпуль" – "Сандерленд", ​"Лидс Юнайтед" – "Челси". Таркиблар аниқ  0 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:43АПЛ. "Арсенал" – "Брентфорд". Таркиблар аниқ!  0 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0 20:45"Манчестер Юнайтед" ҳақида гапирилганда телевизорни ўчириб қўяман" – Аморим ўзига қаратилган танқидлар ҳақида  1 20:24U-21 биринчилигида мавсум якунланди + ЯКУНИЙ ЖАДВАЛ  10 19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  23 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  5

Григорий Колосовский: "Ғалаба қозондик, лекин ўйин сифатидан умуман қониқмадим" Новости

Григорий Колосовский: "Ғалаба қозондик, лекин ўйин сифатидан умуман қониқмадим"

Про-лиганинг 1-тури доирасида "Олимпик" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.


- Қийин ғалаба. Бу мавсумдаги биринчи ўйин эди. Бундай босимга бой пайтларда биз интеллектуал ўйин кўрсатишимиз керак эди. Икки хил таймни кўрдик. Уларда биз жуда кўплаб хатоларга йўл қўйдик. Ўйиндаги муаммоларни, хатоларни кўриб чиқамиз. Учрашувдан олдин рақиблар ҳар бир тўп учун, майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишини кутгандик. Мавсум стартидан олдин бўлган матбуот анжуманида айтганимдек, биз бу турнирда фақатгина қоғозда фаворитмиз. Ҳар бир жамоа ғалаба қозонишга, бизни ютишга майдонга тушади. Шу сабабли ўйин биз учун оғир ўтди. Ҳа, ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритдик. Бироқ ўйин сифатидан умуман қониқмадим. Ишлашда давом этамиз ва хатоларни кўриб чиқамиз. 12 апрель куни бизда Фарғона сафари кутиб турибди. Ўйин катта стадионда бўлади ва шу сабабли бунга жиддий қараш керак.

- Кейинги ўйинлар ҳам шу каби қийин ўтишини кутяпсизми?

- Ҳозирги пайтда исталган жамоа алоҳида ўйинларда рақибларига кураш таклиф қила олади. Шу сабабли навбатдаги учрашувларда ҳам қийинчиликлар бўлишини кутяпман. Чунки бу ерда ўткинчи ўйинлар йўқ. Жамоалар ўз майдонида бўладиган баҳсларда очко учун қаттиқ курашади. Фарғона сафарига жиддий тайёрланиш керак. Фарғона жамоаси, ўйинда мухлислар кўп бўлса керак. Лекин унгача бизда кубок ўйини кутиб турибди. Аввало бу баҳс ҳақида ўйлаймиз. Фарғонадаги ўйинга жуда жиддий тарзда тайёрланамиз. Бугунги ўйиндаги хатолар, айниқса, голларга олиб келган стандартлардан кейинги хатолар қай тариқа юзага келганини кўриб чиқамиз.

- Кубокдаги вазифа қандай?

- Раҳбарият томонидан вазифа қўйилган: ҳар бир ўйинда 3 очко учун ўйнаймиз. Ёш футболчилар билан ўйин бўлса ҳам ғалаба учун ўйнаймиз. Олдимиздаги ўйинга бошқачароқ кайфиятда борамиз.

- Бугун "Олимпик" таркибида иккита гол урган Жавоҳир Мубараков "Локомотив" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг бугунги ўйини ҳақида қандай фикрдасиз?

- Ҳа, голни "Локомотив" тарбияланувчиси урди. Лекин ҳозир у бизнинг жамоада эмас. Шу сабабли уларни баҳолаш ноўрин. Чунки рақиб жамоа бош мураббийи бу ҳолатга баҳо бериши керак. Лекин нега биз голлар ўтказиб юбордик? Нега ўша вазиятларда ҳимоячилар ўйнамади? Нега ҳимоячилар ўша вазиятда рақибни назоратсиз қолдирди? Муаммолар шундай.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика