RU

Последние новости

12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  0 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  0 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  3 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  3 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  19 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  2 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  3 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  24 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  3 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  3

Григорий Колосовский: "Чемпионларга саволларим бор. Улар охиригача чемпион бўлиб қолишлари керак" Новости

Григорий Колосовский: "Чемпионларга саволларим бор. Улар охиригача чемпион бўлиб қолишлари керак"

Суперлиганинг 26-тури доирасида "Нефтчи"га учралган мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида қатнашди.

- 2:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Кейин эса совринли ўринлар учун курашаётган юқори даражали рақибга имконият беришни бошладик. Якунда мағлуб бўлдик. Бугун таркибимизда 18 ёшли футболчилар ҳаракатланди. Исталган ҳолатда ҳам бугун ғалаба қозонишимиз керак эди. Бугун чемпионларга саволларим бор, улар охиригача чемпион бўлиб қолишлари керак. Улар ўзбек футболининг юзи, уларни ҳурмат қиламан. Лекин саволларим жуда кўп.

- Таъкидлаганингиздек, "Насаф" кетма-кет бешинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлиши кутилганди. Шунга қараб Сиз ҳам режа тузмадингизми?

- Ўзимизга ҳам саволларим етарлича. Биз жамоани қутқаришга келгандик. Жамоа оғир аҳволда қолган, бизгача кетма-кет 5 мағлубият билан келганди. Самарқандда яхши ўйин ўтказдик, Жиззахда ҳам яхши жанг таклиф қилдик, лекин уларнинг легионерлари савияси юқори экан. Бу ерда ҳам курашдик, совринли ўрин учун курашаётган жамоага иккита гол урдик, қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Бироқ айрим жойларда ишлар ўхшамади. Параллель ўтган ўйинга умид қилмаслигимиз ва барчасини ўзимиз ҳал қилишимиз керак эди. Бу ўйинни ғалабагача олиб боришимиз керак бўлганди. Иккинчи гол қандай кириб кетганини тушунмай қолдик. Яхши вазиятлар яратдик, бироқ якунда қарши ҳужумда гол қўйиб юбордик. Рақибга қарамаслигимиз керак эди, бироқ улардан шубхаланиб тургандик. Ўзбек футболининг юзи шундай экан. Ўйин якунида нималардир қилишга ҳаракат қилдик.

- Сиз жамоани инқирозли ҳолатда қабул қилиб олдингиз ва 3 ўйинда ишладингиз. Мураббий сифатида бундай қарор чиқариб, репутациянгизни тушуриб қўймадингизми?

- Репутация ўз йўлига. Янгича чақирувлар керак. Жамоага ёрдам беришга ҳаракат қилдик. Нималардир ўхшади, нималардир йўқ. Самвел Вячеславович ҳам ёрдамга келди. Оғир ҳолатда бўлганди жамоа. Олдимизда 3 ўйин бор эди, иккисида курашдик. Самарқандда 85-дақиқада ҳам мағлуб бўлаётгандик. Ажойиб зарба дарвозага кириб кетди. Жиззахда Дориевнинг тепган тўпи каби бу ерда ҳам шундай зарба голга айланди. Бундай зарбалар гол бўлмаслиги керак.

- Сиз, Самвел Бабаян Про-лигада ишлашни истайсизларми?

- Клуб ривожланишда давом этади, яхши футбол мактаби ташкил қилинмоқда. Мураббийлар штаби борасидаги қарорни эса раҳбарият чиқаради. Биз ҳам қарорни кутамиз ва Сизлар каби эълон қилинганда биламиз. Биз ўз навбатида қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Жамоани олиб қолишни қаттиқ истадик. Ўйинни ўзгартирдик, ҳужум ва ҳимояда агрессивроқ бўлишни ўргатдик. Йигитларнинг хатоларини тузатиш учун вақт камлик қилди.

- Ушбу мавсумда клуб раҳбарияти ва мураббийлар қандай хатоликларга йўл қўйишди деб ҳисоблайсиз?

- Буни гапириш нотўғри. Бизгача бўлган мураббийларни ҳам гапиришни истамайман ва нотўғри деб ўйлайман. Бу таркиб билан жамоани Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қилдик, лекин ўхшамади. Хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз. Бугун ҳам иккита гол урдик, лекин бу ғалаба учун етарли бўлмади.



Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика