RU

Последние новости

21:25Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" – "Бунёдкор", "Шўртан" – "Арал"  3 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  0 21:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" - "Видад Касабланка" (онлайн ҳисоб)  17 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  1 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   2 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1 18:4059 ёшли дунёнинг энг кекса профессионал футболчиси билан интервью: "Ўзимга чеклов қўймайман"  0 18:03Капелло: "Бу Италия терма жамоасида "дух" йўқ"  2 17:33Расман: Жоан Гарсия - "Барселона" футболчиси  11 17:04Афғонистон Россияга ўртоқлик учрашуви ўтказишни таклиф қилди  9 16:32Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни миллий жамоа жаҳон чемпионатига чиққани билан табриклади  5 16:15Эрон билан можаро туфайли легионерлар Исроил клубларини ортиқча шартларсиз тарк этиши мумкин  6 15:55Жоан Гарсия "Барселона"га ўтиш учун ўз шартномасини сотиб олди  2 15:18Клублар ўртасидаги ЖЧ учрашувига уч минг мухлис келди. Бу турнирдаги энг ёмон натижа  7 15:12ВАР ва АВАР ҳакамлари учун ФИФА семинари бўлиб ўтади  1

Грэм Арнольд: "Ўзбекистон терма жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди" Новости

Грэм Арнольд: "Ўзбекистон терма жамоаси менда илиқ таассурот қолдирди"

Австралия - Ўзбекистон учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Грэм Арнольд қатнашди.

"Барчага раҳмат айтаман. Қийин ўйин бўлди. Ўзбекистон терма жамоасига ҳам миннатдорчилик билдираман. Рақиб қаттиқ ҳимояланди. Уларни ҳимоясини ёриб ўтиш жуда қийин бўлди. Лекин шогирдларим охиргача ҳаракат қилишди ва пенальтилар сериясида бўлса ҳам ғалаба қозондик. Чорак финалга чиққанимиздан хурсандмиз. 

Бугунги баҳсда бизга охирги пас етишмади. Ўз навбатида Ўзбекистон ҳам кучли ўйин намойиш этди. Мэтью Райанга алоҳида раҳмат. У ҳам ўйин пайтида, ҳам пенальтилар сериясида яхши ҳаракат қилди. Мэтью Леки чаққон футболчи. Жароҳатидан қутулиб майдонга қайтди. 

Ўзбекистон менда илиқ таассурот қолдирди. Индивидуал кучли футболчилар жуда кўп экан. Айниқса ҳимоя жуда кучли ўйнади. Чорак финални ҳам шу шаҳарда ўтказишимиз ёқмоқда. Бу шаҳарга мослашиб бўлдик. Фақат ўйиндан кейинги тикланишни амалга оширсак бўлгани.  Кейинги баҳсда Том Рогич майдонга туша олмайди. Унинг сариқ карточкалари иккита бўлди. Унинг ўрнини тўлдирадиган футболчи топамиз. 

Эртадан бошлаб рақибни ўрганишни бошлаймиз. Катта эҳтимол билан бу БАА бўлади. Осиё Кубогида жамоам яхши ўйнамоқда. Бугунги ўйин пенальтилар сериясида ҳам кучли эканлигимизни кўрсатди. Биз машғулотлар вақтида пенальтилар устида алоҳида ишлагандик. Дарвозабонлар тўп қайтариш, футболчилар зарба бериш устида", - дейди Грэм Арнольд. 



Рейтинг: -53   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика