Греция ТЖ устози фаолияти давомида кўрган энг зўр футболчи кимлигини айтди
26 июн 2022 09:05
Новости
Греция ТЖ устози фаолияти давомида кўрган энг зўр футболчи кимлигини айтди
“Челси” ва “Тоттенхэм” каби клублар шарафини ҳимоя қилган уругвайлик собиқ футболчи Густаво Пойет “Реал” етакчиси Лука Модрич ҳақида гапирди.
“Турли футболчилар билан ўйнаганман, аммо “Тоттенхэм”да ассистент бўлиб ишлаганимда, Модрич у ерда ўйнарди ва у мен кўрган энг зўр футболчи ҳисобланади. Унинг футбол ҳақидаги қарашлари ақл бовар қилмас даражада. У барчасини жуда осон амалга оширади. Ҳаммасини – тезлашади, тўхтайди, зарба беради. Унда туғма истеъдод бор”, дейди Пойет.
Эслатиб ўтамиз, 54 ёшли мутахассис 2001-2004 йиллар “шпорлар” шарафини ҳимоя қилган ва 2007/08 йилги мавсум мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритган.
У 2022 йил февралидан бери Греция ТЖга устозлик қилиб келмоқда.
Похожие новости
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 10
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии