RU

Последние новости

01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  0 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  8 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  1 22:44"Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  3 22:11"Нефтчи"дан кетган Левченко Суперлигада "йил мураббийи" совринини қўлга киритди  5 22:06"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти"  6 21:44Opta ЖЧ-2026да терма жамоаларнинг чемпион бўлиш эҳтимолини ҳисоблаб чиқди, рўйхатда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор  8 21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 3 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  8 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  1 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  33 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  4

Гонсало Игуаин: «Имкониятларимга асло шубҳа қилмайман» Новости

Гонсало Игуаин: «Имкониятларимга асло шубҳа қилмайман»

«Ювентус»нинг янги ҳужумчиси - аргентиналик Гонсало Игуаин расмий дебютидаёқ жамоага ғалаба келтирган голга муаллифлик қилгач, La Gazetta dello Sport мухбирлари уни дарҳол суҳбатга тортишди.

Чунончи, қимматбаҳо юлдуз шу голи билан танқидчилар, яъни уни семизликда айблаётган таҳлилчиларга ўзига хос «зарба» берди.

- Гонсало, айни пайт ҳамма сизнинг ортиқча вазнингиз ва футболчига хос бўлмаган тарзда қорин солиб юборганингизни муҳокама қилмоқда. Бу ҳолатдан ташвишга тушмаяпсизми?


- Асло. Аксинча, бунинг мен учун фойдали томони бор. Ўйинлардан олдин семириб кетганимни қанча кўп тилга олишса, шунча кўп гол уравераман.

- Бундан чиқди, семизлик ва бунинг ортидан келадиган гап-сўзларга бепарво қарайсиз, шундайми?


- Очиғи, танқидларга тупурдим. Шахсан ўзим имкониятларимга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман.

- Сўнгги кунларингиз қандай ўтяпти?


- Ёмон эмас. Деярли бир ой давомида машғулотларда астойдил тер тўкдик. Бу албатта, ўз самарасини бериши лозим. Умуман олганда, «Ювентус»даги шароитлар зўр. Тан оламан, бир қарорга келишим осон бўлмади. Лекин аминманки, танловда адашмадим.

- Майдонга тушишга тайёрланаётган пайтингиз клуб тиффозилари сизга атаб, қўшиқ куйлашди. Ҳисобингизга ёзилган ғалаба голи эса уларни беҳад руҳлантирди. Айтингчи, сизни шундай кутиб олишларини сезганмидингиз?

- Сен учун айтилган қўшиқ руҳингни кўтариб юборади. Қизғин қўллаб-қувватлаш эса янада фаолроқ ўйнашингга ундайди. Илк голимни «Ювентус» ишқибозлари, қолаверса, менга ишонган ва ишонишда давом этаётган ҳамма-ҳаммага бағишлайман.

- Голни қандай нишонладинглар?


- Ўйиндан сўнг кийиниш хонасида гол эмас, ғалабани нишонладик.  Негаки, бу биз учун ниҳоятда муҳим эди. Асосийси, мавсумни 3 очко олиш билан бошладик. Барчамиз тушуниб турибмизки, олдинда клубимизни оғир мавсум кутиб турибди ва хотиржамлик ҳамда барқарорликни сўнгги турларгача сақлашимиз керак.

- «Фиорентина»га қарши ўйинда гол уриш учун яхши вазиятга эга эмасдингиз. Шунга қарамай, дарвозани ишғол қилдингиз...


- Биласизми, ташқаридан қараганда, гол осонгина урилганга ўхшаши мумкин. Аслида эса дарҳақиқат, етарли бўшлиққа эга эмасдим. Шунчаки, жамоа учун фойда келтиришга уриндим ва омадим чопиб, тўп мўлжалга аниқ борди.

- Марио Манжукич билан муносабатларингиз қандай?


- Ҳаммаси ажойиб. Нафақат у, бошқа йигитлар билан ҳам муомаламиз зўр. Ўзи совринлар учун курашадиган жамоада бошқача бўлиши мумкин эмас.

- «Ювентус» сардори Жанлуижи Буффон сафга янги қўшилганларни жўшқин нутқ билан кутиб олишни одатга айлантирган. Шундан келиб чиқсак, унинг сизга ҳам нималардир дегани аниқ...


- Ҳа, «Жижи» жамоага ўтганимдан хурсандлигини изҳор қилди. Умуман, мени  жамоада барча бирдек илиқ кутиб олди.

- Энди дунёнинг энг кучли ҳимоячилари билан бирга шуғулланасиз...


- О, бу мен учун улкан шараф. Зеро, энг яхшилар даврасида бўлсанг, ўз салоҳиятингга ишончинг ортиб бораверади.

 

И. РАҲИМОВ тайёрлади

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика