RU

Последние новости

15:53Неймар Бразилияда қолмоқчи  0 15:25Расман: Хейсен "Реал"га ўтмоқда  1 15:12"Интер" "Реал" ва "Барселона"нинг трансфер мақсадини қўлга киритиши мумкин  0 14:25"Барселона" ҳужумчисини АПЛга сотиши мумкин  4 13:31"Ман Сити" Англия Кубоги учун "Кристал Пэлас" билан беллашади (превью)  5 13:01"Реал" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  13 12:10"Арсенал" 75 млн еврога форвард харид қилмоқчи  9 11:41"Реал" Родриго кетган тақдирда, унга эҳтимолий ўринбосар топди  2 11:17"Манчестер Юнайтед" мағлубиятлар сони бўйича клуб антирекордини янгилади  4 10:52“Ливерпуль" “Челси“ форварди билан шартнома имзоламоқчи  5 10:25“Манчестер Сити“ Тижани Рейндерсга қанча таклиф қилгани маълум  2 09:56МЮ Рэшфордга нарх белгилади  1 09:28“Ливерпуль“ 20 ёшли футболчига 60 миллион фунт беришга тайёр  3 09:00“Барселона“нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  28 08:35“Байер“ Флориан Вирцга нарх белгилади  6

Гондурас ўсмирлари U17 мундиалларда қандай иштирок этган? Новости

Гондурас ўсмирлари U17 мундиалларда қандай иштирок этган?

Хабарингиз бор, Дилшод Нуралиев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ЖЧ-2013 (U17)да гуруҳдан чиқишди.
Энди ўсмирларимиз 28 октябрь куни Гондурас ўсмирлари билан беллашишади. Ғолиб чорак финалга йўлланмани қўлга киритади.

Рақиб жамоанинг ўтган мундиаллардаги иштироки ва ҳозирги мусобақада кўрсатган натижалари билан таништиришга қарор қилдик.

Гондурас ўсмирлар терма жамоаси илк бор 2007 йилги мундиалда иштирок этган.

Жанубий Кореяда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида дебют қилган Гондурас ўсмирлари гуруҳдаги барча ўйинни бой беришган. Испанияга 2:4, Аргентинага 1:4 ва Сурияга 1:2 ҳисобларида имконият бой берилган. Шу тариқа гондурасликлар гурҳда 0 очко билан сўнгги ўринни банд этишган.

2009 йилги Нигерия мезбонлик қилган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Гондурас "A" гуруҳида иштирок этган. Қизиғи бу сафар ҳам жамоа ортига очкосиз қайтган. Аргентина (0:1), Нигерия (0:1) ва Германия (1:3) каби кучли рақиблар олдида Гондурас ҳеч нима қила олмаган.

2011 йилги мундиалга Гондурас чиқа олмаган.

Ҳозир давом этаётган Жаҳон чемпионатида Гондурас ўзининг дастлабки очколари ва ғалабасини қўлга киритгани эътиборга молик.

"A" гуруҳининг 1-турида мусобақа мезбони БАА устидан 2:1 ҳисобида зафар қучган Гондурас кейинги турда Словакия билан дуранг ўйнади - 2:2. Сўнгги турда ЖЧ ғолиблигига бош даъвогар деб ҳисобланаётган Бразилияга имконият бой берилди - 0:3. 4 очко олган Гондурас гуруҳда иккинчи ўринни банд этди.

ЖЧ-2013да жамоанинг урган тўртта голига тўртта футболчи муаллифлик қилди: Фреди Медина, Хорхе Бодден, Рембрандт Флорес ва Брайн Веласкез.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика