Голливуд актрисаси ижтимоий тармоқда "Арсенал" футболчиси ҳақида пост қолдирди
02 апр 14:28
Новости
Голливуд актрисаси ижтимоий тармоқда "Арсенал" футболчиси ҳақида пост қолдирди
Энн Хэтэуэй Лондоннинг "Арсенал" клубини қўллаб-қувватлаб ижтимоий тармоқларга сурат юклади.
Кеча Микель Артета жамоаси Англия Премьер-лигасининг 30-турида "Фулхэм"ни (2:1) мағлуб этди.
"Арсенал" таркибида ғалаба голини жароҳатдан тикланган Букайо Сака урди. У жароҳати туфайли 2024 йил декабридан бери майдонга тушмаган эди.
"Қайтишинг билан, #7 ", – деб ёзди жамоа мухлиси бўлган америкалик актриса ижтимоий тармоқларда.
Хэтэуэй ушбу ёзувга #COYG хештегини қўшиб қўйди, бу "Олға, тўпчилар" дегани.
Клубнинг расмий аккаунти пост остидаги изоҳларда жавоб қайтарди: "Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат, Энн! ".

Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии