RU

Последние новости

02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  0 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  1 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  0 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  1 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  2 23:50Вернер АҚШ жамоасига ўтди, бироқ "Интер Майами"га эмас  0 23:28"Андижон" назорат ўйинида Қозоғистон жамоасига мағлуб бўлди  1 23:05Қирғиз Республикаси чемпиони Ўзбекистоннинг икки чемпиони билан ўйнайди  0 22:48Суперлига. 1-тур учрашувлари ўтказиладиган кунлар маълум қилинди  2 22:35ОКМК назорат ўйинида Хитой жамоасига мағлуб бўлди  1 22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  5 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  7 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  6 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  2

Голландия бронза медали соҳиби Новости

Голландия бронза медали соҳиби

Жаҳон чемпионати доирасидаги учинчи ўрин учун баҳсда Бразилия ҳамда Голландия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.


Ярим финалда яраланган иккита гегемон жамоа бронза медаллари учун беллашувда тўқнаш келишди. Бундан бир неча кун аввал ўз мухлислари қаршисида "немис машинаси" томонидан қақшатқич зарбага учраган Бразилия сал бўлсада ўз айбини ювиш мақсадида учинчи ўринни қўлга киритиши керак эди. Голландия эса шу пайтгача ҳали мағлубиятга учрамаганди ва Луи ван Гаал шогирдлари ушбу анъанага содиқ қолган ҳолда ўз уйларига қайтишни режалаштиришганди.

Учрашувни голландиялик футболчилар катта тезлик билан бошлашди. Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ Арьен Роббен дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бораётган паллада Тиаго Силва уни ушлаб қолиб қоидани бузди ва пенальти белгиланишига сабабчи бўлди.

11-метрлик жарима тўпини Голландия терма жамоаси сардори аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бразилия футболчилари ҳали руҳан ўзларига келиб улгурмаганликлари ушбу ўйинда сезилиб қолди. Орадан кўп дақиқа ўтмасдан Давид Луис ўз жарима майдончаси ичида турган Блиндга ташлаб берди. Голландия футболчиси ушбу "совға"ни қўлдан бой бермади ва катта қийинчиликсиз Жулио Сезар дарвозасини ишғол этди. 

Учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда эса Вейналдум Голландиянинг учинчи голини киритди ва ушбу ўйиндаги жамоасининг йирик ғалаба қозонишини таъминлади.

Ли ван Гаал шогирдлари ўз уйларига бронза медалини билан қайтишга муваффақ бўлишди. Мезбонлар эса мундиал шармандали иштирок билан якунлашди.


ЖЧ-2014. Учинчи ўрин учун баҳс.

БРАЗИЛИЯ - ГОЛЛАНДИЯ 0:3

13 июль. 01:00

Бразилиа. "Миллий" стадион.

Бош ҳакам
: Жамел Ҳаймуди (Жазоир).

Қанот ҳакамлари
: Редуане Ачик (Марокаш), Абдулҳақ Этчиали (Жазоир).

Захира ҳаками:
Юичи Нишимура (Япония)

Голлар: Робин ван Перси (3 - пенальти), Блинд (17), Вейналдум (90).

Бразилия: Жулио Сезар, Давид Луиз, Тиаго Силва, Паулиньо (Эрнанес, 57), Оскар, Максвелл, Рамирес, Луис Густаво (Фернандиньо, 46), Виллиан, Жо, Майкон.

Голландия: Силессен (Ворм, 90), Влаар, Де Врей, Мартинс Инди, Блинд (Янматт, 69), Робин ван Перси, Де Гузман, Роббен, Куйт, Класи (Велтман, 90), Вейналдум.

Огоҳлантиришлар: Силва (3), Роббен (9), Де Гузман (36), Фернандиньо (55), Оскар (68).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика