RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Голини онага бахшида қилган Абдуллаев Осиё чемпионатига ҳам бориши керак эмас эди Новости

Голини онага бахшида қилган Абдуллаев Осиё чемпионатига ҳам бориши керак эмас эди

Ҳимоя чизиғининг энг фаол ўйинчиси бўлиб турган Дилшод Абдуллаев 2018 йил жамоамизга ташриф буюрганди.

"Пахтакор" клубида ўша йиллар пала-партиш ишлар бўлиб ўтган. Асосий эътибор фақат бош жамоага қаратилган пайтлардан унумли фойдаланган эдим. Футбол шундай, унда ё сен, ёки сени.


1-2 миллион долларлик ўйинчиларни доимий ўйнатамиз деб ўйлаган клуб учун академия иккинчи даражага тушди. Натижада Леонид Кошелевни жамоа ишдан олди. Мен "Пахтакор"да ўз номига эга футболчи бўлган 6 рақам эгасига иш таклиф қилдим. Буни қарангки, уни ортидан деярли тўлиқ таркиб келди. Қизиғи, уни футболчилари билан кетишига ҳеч ким тўсиқлик қилмади.



2019 йилнинг 12 май санаси. Дилшод шу куни 13 ёшга тўлади. Совға сифатида уни "Рома" - "Ювентус" ўйинига олиб тушдим. Шу куни у Жеко, Шарави, Дибала, Роналду, Кьеллини каби ўйинчиларни стадиондан туриб кузатди. Эндиги мақсад, йиллар ўтиб шу стадионларда тўп тепиш.


Олмазор БЎСМда фаолиятини бошлаган Абдуллаев ҳам ўша палла "Пахтакор"га энди келган эди. Хуллас, бизда 2006 йиллар жамоаси иш бошлади ва унга Леонид Кошелев бош мураббий этиб тайинланди. Кўп ўтмай болалар кўпая бошлади, иккинчи таркибга Жаҳонгир Усмонов бош мураббий бўлди. Дилшод эса айнан шу таркибга ўтишни маъқул кўрди. 2018 йил Сервер Жепаров терма жамоа бош мураббийи сифатида йиғинга чақирди, аммо у Ўзбекистонда туғилиб ўсган бўлсада, паспорти Қозоғистонники эди. Сабаби, ота ва онаси асли туркистонлик ўзбеклардан. Бу ерга иш билан келиб қолишган. 2019 йил ЎФАга жуда кўп маротаба бу болага ўзбек фуқаролигини олиб бериш кераклиги бўйича мурожаатларим бекор кетди. Орада "Қайрат" жамоасидан селекционерлар келиб унга Олмаотада асосий таркибдан жой ва Қозоғистон терма жамоасига йўлланма ваъда қилишди. Шу ерда Қаҳрамон ака (отаси) билан гаплашиб, Ўзбекистонни танлаши кераклиги, биз албатта Осиё чемпионати орқали ЖЧга чиқишимизга ишонтира олдим, беш ташланди. Бу орада Одил Аҳмедов фаолиятини тугатиб Ўзбекистонга қайтди ва Абдусалом Азизовга у ҳақда маълумот киритди. Орадан 1 ҳафта ўтиб у Ўзбекистон фуқароси сифатида кейинги машғулотларга қўшилди.


Бу пайтда у Акмал Холматов ва Азиз Эшонхўжаев қўл остида "Олимпик" U-19 жамоасининг асосий таркибига кириб олганди. Унда эндигина 15 ёш эди. Ўзидан катталарга қарши ўйинларда йўқолиб қолмади.


Ёдингизда бўлса ЖЧ йўлланмасини бизга тақдим қилган Саудия Арабистонига қарши ўйиндаги иккинчи голни айнан у урганди. Шу мусобақага у кета олмас эди. Сабаби, онасининг тиббий ҳолати оғир, рак касаллигининг охирги стадияси билан оғриётганди. 7 маротаба химия олган онани ташлаб кетишга жазм этмади. Шунда у билан гаплашдим.


- Диша! Она учун энг катта дармон бу фарзанднинг муваффақияти. Ишон, агар сен Осиё чемпионатига бориб терма жамоа билан муваффақият қозонсанг, ҳеч қандай дори сенинг бу ишинг каби фойда бўлмайди!


Кейин отаси айтиб қолди, аҳвол жуда оғир.


Мен Равшан Эрматовга телефон қилдим. Жаҳонгир ака (Усмонов)га илтимос қилиб кўрамизми, яхши танишлари кўп деб. Вазиятни билгач Сайфутдинович Жаҳонгир Мираброровичга телефон қилди. Ўша заҳоти Жаҳонгир акани шаҳсан ўзи алоқага чиқди. Шу инсонни камтарлигини жуда ҳурмат қиламан. Бир деганда энг яхши шифокорлар жамланишди. Онанинг ҳолати "стабиллашди". Дилшод Осиё чемпионатига йўл олди. Саудия Арабистонига қарши ўйиндан кейин гул олдимда, шундай фарзандни тарбиялагани учун онахонни табриклагани йўлга чиқдим. Жуда хурсанд эдилар. Афсуски кўп ўтмай улар бу дунёни тарк этдилар.


Мана энди тушунган бўлсангиз керак, манови сурат нима учун бундай нишонланганини. Канадага қарши ўйинда гарчанд гол рақиб ҳимоячисига ёзилган бўлсада, аммо уни меҳнати Абдуллаевники эди.





"Нодир ака, аввало бизни қўллаб турган барча барчага раҳматимни айтаман. Мен бу голни уришим шарт эди. Мен шу йўл билангина онамни ҳақларига дуо қилишни ният қилгандим. Ишонаман, мен уларга муносиб фарзанд бўла олдим", - дейди кечаги ўйиндан кейин Абдуллаев.



- Сенлар учун жуда хурсандман, афсус ўзим бора олмадим. Зўр бўляптими?

- Нимасини айтасиз? Ҳаммаси зўр, бугун маза қилдик. Канада билан ўйиндан кейин ўзимизга бўлган ишонч ортди. Болалар билан бу ерга айлангани келмаганимизни ҳис қилардик. Буни майдонда исботлаш қолганди холос. Канада билан ўйиндан олдин матбуот котибимизга бугун гол ураман, суратга оласиз дегандим. Ниятимга етдим. Ташкилотчилик зўр, лекин мен учун муҳими майдондаги вазифам.


- Европанинг иккита гранд жамоаси билан яхши ўйнай олдик. Қайси ўйин қийин кечди.

- Иккисида ҳам осон бўлмади. Иккиси ҳам биз учун финалга тенг ўйин эди. Испанияга мағлуб бўла туриб дурангга эришдик, Англияни эса ютдик. Мураббийимизни Англияни синчковлик билан ўрганганлари фойда берди. Энди Франция билан ўйин. Кетма кет Европа жамоаларига қарши ўйнашни барча футболчилар орзу қилса керак.



- Омад!

- Сизга ва шу кунгача мени қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат айтаман.


- Ниятимни биласан-а?

- Ҳа, чет элга кетсак, Сиз ВИП трибуналарда ўйинларимизни томоша қилсангиз!

- Яша, ўғил бола!


Автор : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика