RU

Последние новости

01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  0 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  3 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  1 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  1 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  4 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4 19:39ЎФА Остон Ўрунов ўрнига бошқа футболчини жалб этиш бўйича сўров юборди  39 19:36"Кейлор Навас — "Монца" футболчиси!"  4

Ғолиб «қуролбардор» Новости

Ғолиб «қуролбардор»

Испаниянинг «Валенсия» клуби мухлислари Гари Невилл бошқарувидаги жамоанинг натижаларини кузатишаркан, фақат ўтмишдаги буюк ғалабаларнигина соғиниб яшашарди.

Жамоага янги мураббий - Пако Айестаран келгач эса «кўр сичқонлар»да ўзларига бўлган ишонч қайта уйғонди ва бирин-кетин муваффақиятлар қўлга киритила бошланди.

1998 йил майида Рафа Бенитес элитага камтарингина «Экстремадуру» клубини олиб чиқиш орқали мураббийлик соҳасидаги илк муваффақиятини қўлга киритганди. Орадан 4 йил ўтгач, Бенитес бош­қарувидаги «Валенсия» Испания чемпиони бўлди, 2005 йилда эса, Туркия пойтахтида афсонавий финал ўтказилди. Афсуски, келгуси мавсумда қўлга киритилган Англия кубоги ва суперкубоги Рафа учун Энфилдда эришилган сўнгги зафар бўлиб қолди.

Ҳаммаси 2007 йилда - «қизил­лар»­нинг янги мавсум олдидан ўтказган фотосессиядан бошланганди. Ўшанда Бенитес энг яқин ёрдамчиси, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Пако Айестаран билан «юз кўрмас»га айланишди. Аслида, улар биргаликдаги мураббийлик фаолиятларини Осасунадаёқ бошлашган, ўшанда эсда қоларли муваффақиятларга эришмаган бўлсалар-да, анча қадрдон бўлиб қолишганди.

«Узоқ йиллик ҳамкорлигимиз мобайнида бизни ғалабаларга элтган якдиллигимизга дарз тушди ва биз бир-биримиздан тобора узоқлаша бошладик», — деб хотирлайди Айестаран.

Бенитес эса дўстини ундан яширинча бошқа клублар билан музокараларга киришганликда, бу билан Пакони хоинлик қилганликда айбларди. Чиндан ҳам, ўшанда жисмоний тайёргарлик бўйича омадли мутахассисга «Барселона» ва «Атлетик» клублари қизиқишаётгани ҳам бор ҳақиқат эди. Бенитеснинг фикрича, ҳамкори бу билан унинг ишончига жиддий жароҳат етказган.

Айестаран эса, ҳаммасини рад қилди, аммо факт-фактлигича қолади - Бенитес Айестаран билан айро бўлгандан сўнг қачонлардир бутун Европани даҳшатга солган мутахассис бўла олмади. Тўғри, унда қисқа фурсатли муваффақиятлар бўлди, кутилмаганда кубоклар қўлга киритилди, бироқ Рафанинг жамоаси бошқа улкан зафарларга эришмади.



Пако эса, бир неча йил «Валенсия» ва «Бенфика»да мутахассислиги бў­йича ишлагач, Кик Санчес Флоресга ёрдам бериш ва пул ишлаш учун БАА­га йўл олди. Энг қизиғи, у 2012 йили «Валенсия»да қачонлардир фаолият юритган бошқа таниқли мураббий каби Sky Sportsда ишлаганидир. Шунингдек, «Реал Сосьедад»да спорт директори бўлди. Аммо, барибир, профессионал бўла олмади ва фитнес мураббийи карьерасини танлади.

Аммо вақтики келиб, у бирор-бир жамоага раҳбарлик қила олишини тушуниб етди ва Мексикага бориб, иккинчи дивизион вакили - «Текос» мураббийлигини қабул қилди. Унинг жамоаси Клаусуруда ғолиб бўлди, бироқ элита йўлланмасини берувчи ҳал қилувчи ўйин финалида пенальтилар бўйича Гвадалахаранинг «Универсидаду» клубига имкониятни бой бериб қўйди. Шу тариқа, Пако карьерасининг Мексикадаги қисми ниҳоя­сига етди.

Муваффақиятсизликка қарамай, мураббий ўзига бўлган ишончни сақлаб қолди ва Европага қайтмади. Бу сафар Айестаран Яқин Шарқни танлади ва Тель-Авивнинг «Маккаби» клубига раҳбарлик қилди. Британия­нинг тинимсиз ёмғирларидан сўнг Исроилнинг иссиқ қуёши унга ёқди шекилли, олтин дублга эришишни ҳам уддалади.

Мазкур муваффақиятлардан сўнг Мексикага қайтишга аҳд қилган Айес­таран «Сантос Лагуну» клубига мураббийлик қилди. Аммо апертурдаги 15-ўрин унга бу ерда узоқ ушланиб қолиш имконини бермади. «Валенсия» ҳам кутиб қолганди. У ерда эса, анчадан бери Гари Невилл ишлаётганди. Гари ҳам ўз ўрнида айнан Айестаран унинг 100 фоизлик креатураси эканлигини таъкидлади.

«Мен Жейм Каррагер билан Пако ҳақида гаплашдим, шу мавзуда Рождество олдидан клуб президенти билан ҳам фикр алмашдик. «Валенсия»га мавсум охиригача мураббийлик қиламан. Мен кетсам, Пако ҳам кетади. У бу ерга штабимнинг бир қисми бўлиш учун келганди. Айестаран билан ўзимни ишончлироқ ҳис этаман», — деган эди Невилл ўшанда.

Аммо Пако бутун Испания (туманли ўлкада эса деярли ҳамма) устидан кулиб юрган инглиз мутахассиси Лос Чес ўрнига мураббийликка ўтирди. Қарийб 2 ой давом этган мағлубиятлар серияси, жамоадаги ёмон муҳит, ўйинчиларнинг оғир жисмоний ҳолатлари, уларнинг жон койитиб майдонга тушмасликлари - буларнинг барчаси «Валенсия» мағлубиятларига сабаб бўлар ва ҳеч ким Айестаран аҳволни ўзгартиришга эриша олишига ишонмасди.

Пако бош мураббийликка тайинланганини эшитган «учар сичқонлар» эса Невилл раҳбарлигидаги илк ғалабаларига эришдилар. Шу кунгача ҳам «Валенсия» оз бўлса-да муваффақиятларга эришар, аммо унинг жадвалдаги аҳволи ачинарли эди. Апрелдаги танаффусдан сўнг Гари ишдан бўшатилди ва мавсумни ниҳоясига етказиш Айестаранга ишониб топширилди.

Пако янги лавозимдаги илк ўйинини «Лас Пальмас»га бой берилган мағлубият билан бошлади, кейин эса клуб кетма-кет 3 ғалабани қўлга киритди - «Севилья», «Барселона» ва «Эйбар» устидан. Ўша пайтда чемпионатда давом этаётган «тушунмовчиликлар» футболчиларга мавсум охирида ўзларини кўрсатишга имкон бергандир, балки. Улар  ниҳоят, тўланаётган катта миқдордаги маблағга муносиб ўйин кўрсатгандилар.

Бенитес давридаги «Валенсия» спорт директори Хесус Гарсия Питарч эса клубнинг Пако раҳбарлигидаги натижаларидан кўнгли тўлганча Айестаран - янги мавсумда жамоани бошқариш учун номзодлари кўрилаётган мураббийлар орасида 1-рақамли фаворит эканлигини таъкидлади. Тўғри, бугунги «Валенсия»­да ҳар доим ҳам сўз ва иш бирлигига эришиш қийиндир, бироқ Паконинг бой тажрибаси, ўқиш ва ўрганишга доим шайлиги ўзига билдирилган ишончни оқлашидан дарак беряпти.

«Менинг энг катта натижам - Жеррард, Каррагер, Алонсо, Айал ва Канисарес каби юксак иқтидор эгалари билан тил топиша олганим, уларни янги зафарлар сари руҳлантирганимда. Футболчиларни керакли натижага фақат машғулотлардаги тинимсиз меҳнат орқали эришилишига ишонтира билдим», — деганди қачонлардир Айестаран интервьюларидан бирида. Кўрамиз, унга бу имконни беришармикан. Зеро, ҳозир мамлакатдаги кўплаб нашрлар жамоага келиши кутилаётган юлдуз мураббий ҳақида башорат қилишмоқда. Ёзги трансфер бозорида левантияликларга устозлик қилишни кўнгилларига тугиб қўйган кишилар ҳам оз бўлмаслиги  аниқ.

И.ОБИДОВ тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика