RU

Последние новости

21:05"Реал" Алабадан қутулмоқчи  1 20:53"Айнтрахт" Экитикени "Ливерпуль" таклиф қилган суммага сотмади  0 20:40Пол Мерсон Мадуэкенинг "Арсенал"га ўтишини бемаънилик деб баҳолади  0 20:13Ироқлик футболчи мухлислар билан хайрлашди ва Тошкент томон йўлга чиқди  2 19:28"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини трансфер қилмоқчи  0 19:16Расман: Ўзбекистоннинг ўтган мавсумдаги энг яхши ёш футболчиси "Қўқон-1912"га ўтди  1 19:00Конате Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 18:35Эшитдик-да! ЎФА Хорватия терма жамоаси собиқ устозига таклиф билан чиқди  37 18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   1 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  3 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  7 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  3 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  4

Гол урмаган ҳужумчилар Новости

Гол урмаган ҳужумчилар

Ҳар қандай ҳужумчининг савияси ва унинг баҳосини урган голлари сони белгилаб беради. Ҳужумчи ҳарқанча ҳаракат қилмасин, керак бўлса ҳимояга қайтиб жамоадошларига ёрдам бермасин, барибир ўзининг асосий иши - гол урмас экан танқидлар остида қолаверади.

Бу йилги олий лигада умуман тўп кирита олмаган ҳужумчилар ҳам кузатилди. Улар қанчалик ҳаракат қилишди, аниқ билмадиг-у, лекин биронтаям гол ура олишмади. Бу эса уларнинг обрўсига путур етказиб қўйиши мумкин. Қуйида бу мавсум олий лигада умуман гол урмаган ҳужумчиларни келтириб ўтамиз.  

Алишер Шоғуломов
Жамоаси: "Бухоро" (биринчи давра, 12 ўйин), "Нефтчи" (иккинчи давра, 11 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 4-тур. "Андижон" - "Нефтчи" 2:1

Ҳар иккала даврани иккита жамоа сафида ўтказган Алишер Шоғуломов бу йил биронтаям гол ура олмади. У охирги марта ўтган йил "Андижон" таркибида "Нефтчи" дарвозасига тўп киритган.

Виктор Клишин
Жамоаси: 
"Олмалиқ" (20 ўйин)
Охирги урган голи: 2012 йил. 5-тур. "Бухоро" - "Шўртан" 0:1

"Олмалиқ" таркибида йигирмата ўйинда майдонга тушган Виктор Клишин ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўя олмади. Энг қизиғи шундаки, Клишин сўнгги бор 2012 йил олий лигада гол урган.

Дониёр Усмонов
Жамоаси: 
"Олмалиқ" (биринчи давра, 4 ўйин), "Навбаҳор" (иккинчи давра, 11 ўйин)
Охирги урган голи: 2015 йил. 28-тур. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" 0:1

Дониёр Усмонов ҳам жорий мавсумни иккита жамоа сафида ўтказди, бироқ у "Олмалиқ", "Навбаҳор" клубларида ўйнаб гол ура олмади. Дониёр охирги марта олий лигада 2015 йил "Нефтчи" дарвозасига тўп киритган экан.

Павел Соломин
Жамоаси: 
"Обод" (14 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 30-тур. "Пахтакор" - "Обод" 1:1

Агар "Обод" тарқалиб кетмаганида Соломин гол урармиди? Бир нарса дейиш қийин, чунки "Обод"нинг ўйини шундоғам ҳужумкор эмасди. Ўйини чиқса ўйнарди, бўлмаса йўқ. Ўтган йилнинг сўнгги турида "Пахтакор"га гол урган Соломин бу йил биронтаям тўп кирита олмади.

Отабек Исроилов
Жамоаси: 
"Қизилқум" (биринчи давра, 8 ўйин), "Нефтчи" (иккинчи давра, 6 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 17-тур. "Навбаҳор" - "Нефтчи" 2:1

Отабек Исроилов иккита жамоа сафида жами 14та ўйинда майдонга тушди. Лекин голдан дарак бўлмади. У ҳам охирги марта ўтган йил гол урганди. Гарчи жамоаси ютқазган бўлса-да, "Нефтчи" таркибида "Навбаҳор"га тўп киритган. Ўтган йил Отабек жами тўртта гол урган экан. 

Марадона Сафаров
Жамоаси: 
"Машъал" (биринчи давра, 4 ўйин), "Шўртан" (иккинчи давра, 10 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 28-тур. "Қўқон-1912" - "Машъал" 1:1

Мубораклик Марадона негадир исмига мос равишда тўпурарлик қобилиятини кўрсата олмаяпти. У бу йил воҳанинг икки жамоаси таркибида ўйнади. Лекин на "Машъал"да, на "Шўртан"да тўп кирита олмади. У ҳам олий лигадаги охирги голини ўтган йил урган экан.  

Дониёр Исмоилов
Жамоаси: 
"Динамо" (13 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 22-тур. "Олмалиқ" - "Локомотив" 2:5

Дониёр Исмоилов ярқ этиб порлаган ёшлардан бири эди. Бу ҳужумчи "Олмалиқ" таркибида ўйнаб мухлисларга танилди. Бироқ бу мавсумни "Динамо" сафида ўтказган футболчи 13та ўйинда иштирок этиб, бирортаям тўп кирита олмади.

Фарҳод Тожиев
Жамоаси: 
"Динамо" (12 ўйин)
Охирги урган голи: 2016 йил. 6-тур. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" 2:1

Тажрибали Фарҳод Тожиев якунига етган мавсумнинг иккинчи даврасини "Динамо"да ўтказиб, афсуски, у ҳам тўп кирита олмади. Албатта гол урмаганидан кейин ҳатто Фарҳод Тожиевга Суперлига клубларидан таклиф бўладими-йўқми, бир нарса дейиш қийин. У охирги марта ўтган йил "Олмалиқ" таркибида тўп киритган.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика