Goal.com: «Челси» Это’О учун 1,5 млн фунт тўламоқчи
28 авг 2013 21:39
Новости
Goal.com: «Челси» Это’О учун 1,5 млн фунт тўламоқчи
"Анжи" ҳужумчиси Самуэл Это'О ҳамда "Челси" клуби ўртасидаги музокаралар якунловчи босқичга кирди.
Лондон клуби футболчи учун икки йиллик шартнома таклиф этди.
Музокараларнинг навбатдаги босқичи бир сутка ичида ниҳоясига етиши кутиляпти, деб хабар бермоқда Goal.com.
Манбанинг хабарларига кўра "Челси" Это’О учун 1,5 миллион фунт тўламоқчи.
Эслатиб ўтамиз, "Челси" бир неча бор "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Уэйн Руни борасида таклиф билан чиқиб, уларни самарали якунлай олмаганидан сўнг, камерунлик ҳужумчини сотиб олишга қарор қилган.
Маълум қилинишича, Это’О келгач, "Челси" ҳужумчиси Демба Ба ижарага бериб юборилиш эҳтимоли юқори.
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии