RU

Последние новости

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  11 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

"Globe Soccer Awards". Роналду, Роналдо, Дешам, Матюиди, Мендеш 2018 йилнинг энг яхшилари ФОТО Новости

"Globe Soccer Awards". Роналду, Роналдо, Дешам, Матюиди, Мендеш 2018 йилнинг энг яхшилари ФОТО

Кеча БААнинг Дубай шаҳрида "Globe Soccer Awards" совринини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Бироз аввал Криштиану Роналду энг яхши футболчи деб топилгани ҳақида маълум қилган эдик. Қуйида "Globe Soccer Awards" талқинига кўра 2018 йилнинг энг яхшилари деб топилган барча номинацияларни келтириб ўтамиз.


Йилнинг энг яхши футболчиси - Криштиану Роналду (Португалия ва "Ювентус").



Йилнинг энг яхши жамоаси - "Атлетико" (Европа лигаси ва Европа Суперкубоги ғолиби).



Йилнинг энг яхши спорт директори - Фабио Параттичи ("Ювентус").



Йилнинг энг яхши агенти - Жорже Мендеш (Роналду, Моуринью ва бир қатор машхурлар унинг мижозлари).



"Фаолияти учун махсус соврин" (Футбол оламида ишлашда давом этаётган собиқ футболчиларга топширилади) - Звонимир Бобан (Айни пайтда ФИФА бош котиби ўринбосари)



"Энг яхши фаолияти учун" (айни пайтда ўйинчи мақомида бўлган футболчиларга берилади) - Блез Матюиди ("Ювентус"), Франция билан бирга 2018 йилги Жаҳон чемпиони бўлди.



Йилнинг энг яхши мураббийи - Дидье Дешам (Францияни Россияда ўтган 2018 йилги Жаҳон чемпионати ғолиби қилди).

Дешамга совринни ФИФА президенти Жанни Инфантино топширди.



"Энг яхши фаолият" (Футболда ишламаётган собиқ ўйинчиларга берилади) - Роналдо



"Араб футболидаги фаолият" - Сами Ал-Жабер.



"Мураббийликдаги энг яхши фаолият" - Фабио Капелло.


Йилнинг энг яхши араб ҳаками - Муҳаммад Абдуллоҳ

Муҳаммад Абдуллоҳ ўнгда.



Эслатиб ўтамиз, "Globe Soccer Awards" совринини Европа клублар ассоциацияси (ECA) ва Европа футбол агентлари ассоциацияси (EFAA) 2010 йилдан бери аниқлаб келади.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика