Глеб: "Ўйлайманки, "Барселона"да ўтиш даври яна 2 йил давом этади"
05 окт 2021 19:34
Новости
Глеб: "Ўйлайманки, "Барселона"да ўтиш даври яна 2 йил давом этади"
"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Александр Глеб Каталония клубидаги ҳолат ҳақида тўхталиб ўтди.
"Айни пайтда авлодлар алмашинуви рўй бермоқда. Ҳозир ҳатто Месси ҳам ҳеч нарса қилолмасди. Илгари "Барса"да иқтидорли ҳамда тажрибали футболчилар жамланишганди. Ҳамиша етакчилар бўлган. Ҳозир уларнинг деярли барчаси фаолиятини тугатди ёки бошқа клубларга кетди. Месси қолганди, бироқ у жамоани ортидан эргаштира олмай қолди. Барчаси "Барселона"нинг трансфер сиёсатига боғлиқ. Ўйлайманки, ўтиш даври яна 2 йил давом этади", – деди Глеб.
"Барселона" ушбу мавсумни жуда омадсиз бошлади. Жамоа Ла Лигада 9-ўринда боряпти, Чемпионлар лигасида эса "Бавария" (0:3) ҳамда "Бенфика" (0:3)га йирик ҳисобда ютқазиб, охирги ўринга жойлашган.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Комментарии