RU

Последние новости

21:21ПроЛига. "Олимпик Мобиуз" "Олимпик" дарвозасига жавобсиз 4та гол урди ва пешқадамликни қўлига олди  1 21:05Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 1:1 (матнли транлсяция)  32 20:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Машъал"га жавобсиз 6 та тўп йўллади, Ғуломовда дубль, Жияновда 3 та ассист!  64 20:16Тер Штеген "Барселона"да қолмоқчи  0 19:58Бобир Абдихолиқов "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотланди  6 19:35"Милан" "Торино" футболчисини сотиб олади  1 18:51Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ форматини жиддий танқид қилди  6 18:32Хаби Алонсо "Ювентус"га қарши ўйин ҳақида: "Уларнинг "Манчестер Сити"га қарши ўйини ҳеч нимани англатмайди"  1 17:45"Милан" 3 футболчини сотиб олмади ва жамоасига қайтариб юборди  0 17:20"Штутгарт" футболчисини 100 млн еврога баҳоламоқда, "Бавария" эса 50 миллионга  0 16:51"Пахтакор" Қаршида сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 16:23"Барселона" Месси, Коутиньо, Куман олдидаги қарзларини ёпди  14 15:52"WhoScored" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи рамзий термасини тақдим қилди  16 15:15Факт: "Нефтчи" 17 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни юта олмаяпти  3 14:52“Нефтчи” академияси фаолиятини бошламоқда!  4

Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди" Новости

Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Бунёдкор" – "Навбаҳор" (2:3) ўйинидан кейин меҳмонлар ўйинчиси Гильерме Гедеш ўз фикрини билдирди.

- Туғилган кунингиз билан табриклайман! Ушбу кун сиз учун қандай ўтди?

- Туғилган куним билан табриклаганингиз учун раҳмат. Жуда хурсандман. Ғалаба мен учун кутилмаган совға бўлди.

Одатда, футболчилар ҳаётида биз бундай унутилмас лаҳзаларни уйдан узоқда ўтказамиз, лекин жамоа бизнинг иккинчи оиламиз ҳисобланади. Футбол ҳадя этган бу оила билан бирга эканлигимдан жуда хурсандман, айниқса сюрприз сингари келган мазкур ғалаба мени янада мамнун этди.

- "Навбаҳор"га мослашиш жараёни қийин бўлмадими?

- Мавсумнинг дастлабки қисмида тил билан боғлиқ муаммолар туфайли бироз қийинчилик бўлди, чунки бу ерда тил ўрганиш осон эмас. Бу ерда баъзан русча сўзлашишади, лекин бошиданоқ жамоа томонидан қўллаб-қувватландим, шунинг учун бу жараён яхши мослаша олишимга ёрдам берди.

- Сиз кўп йиллар давомида Бразилиянинг турли лигаларида тўп тепгансиз. Ўзбекистон Суперлигасини солиштирганда, қандай фарқ ва ўхшашликлар мавжуд?

- Бразилияда техник маҳорат жуда юқори даражада, лекин бу ердаги вазият ҳам ўхшаш. Бу ерда ҳам чемпионат жуда кучли. Мен бу чемпионатнинг Бразилиядагига ўхшаш эканлигига ишонаман.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

   
19 мая 13:53:00
FK Navba-FK Real
Гедеш молодец газини бос. Тугилган кунинг билан табриклайман.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика