Германиялик таниқли мураббий ўпка саратонига чалинди
22 окт 2022 13:48
Новости
Германиялик таниқли мураббий ўпка саратонига чалинди
"Байер" собиқ устози Кристоф Даум ўпка саратонига чалинганини эълон қилди.
"Сиз мени биласиз: мен жангчиман ва бу қийинчиликка оптимистик руҳда ва бор кучим билан жавоб бераман.
Яхшиямки, мен ишончли қўллардаман ва даволаниш яхши кетмоқда", – деди 68 ёшли Даум.
Даум ўзини Германиянинг энг яхши мураббийларидан бири сифатида кўрсатди. У 28 ёшида мураббийлик соҳасидаги илк қадамларини ташлади. "Кёльн", "Штутгарт", "Бавария", "Байер" каби йирик клубларда ишлади.
2000 йилда Даум кокаин истеъмол қилганликда айбланиб, Леверкузендан ишдан бўшатилди. Кейинчалик эса фаолиятини Туркия ва Бельгияда давом эттирди. Даумнинг охирги иш жойи Руминия терма жамоасидаги мураббийлик курсиси эди.
Кристоф мураббийлик фаолиятини якунлагач, футбол таҳлилчиси сифатида ишлаб келаётган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии