RU

Последние новости

08:55Хебайнинг янги жамоаси деярли аниқ  0 08:28Роналду кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  6 08:00Шота Арвеладзенинг жияни Суперлига жамоасига кўрикдан ўтмоқда  3 07:25АПЛ. Марказий учрашувда дуранг қайд этилди  5 01:59Испания Суперкубоги. "Реал" ярим финалда "Атлетико"ни мағлуб этди, финалда "эл класико" кўрамиз  34 01:42Канселу эртага "Барса" учун тиббий кўрикдан ўтади. Клуб барчасини "Ал Ҳилол" ва Мендеш билан келишиб олди  1 01:25ПСЖ "Марсел"ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Франция Суперкубогини қўлга киритди. Рамуш 95-дақиқада гол урди, Шевалье серияда иккита зарбани қайтарди  3 01:10Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Ҳилол" ва "Иттифоқ"да ғалаба, Роналду ва "Ал Насср" яна мағлуб бўлди  7 00:43Ироқ юлдузлар лигаси. "Эрбил" Темировнинг дубли эвазига меҳмонда ғалабага эришди, ҳамюртимиз тўпурарлар пойгасида яққол етакчилик қилмоқда  7 23:59"Арсенал" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  14 23:10"Хоразм" ўтган мавсум Суперлигада тўлиқ ўйнаган ягона ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  3 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1

Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони! Новости

Германия тўрт карра Жаҳон чемпиони!

Бразилиядаги Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.
Финалда Аргентина терма жамоасини қўшимча бўлимларда урилган гол туфайли Германия терма жамоаси тўртинчи марта Жаҳонда тенгсиз бўлди.

21-дақиқада ҳимоячи томонидан ташлаб берилган тўпни Игуаин дарвозага йўллай олмади! Бирга бир вазият эди. 29-дақиқада Игуаин ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакамлар бу голни инобатга олишмади.

37-дақиқада чап қанотдан оширилган тўпни Шюрлле дарвозага йўллади, аниқ ва кучли зарбадан сўнг Ромеро ўзини кўрсатди.



42-дақиқада Маскеранонинг хатосидан сўнг немислар олдинга ўтишди. Озил ажойиб ҳаракат билан тўпни Кроосга оширди, Тонининг зарбаси аниқ чиқди, лекин Ромеро бекорга дарвозада тургани йўқ. Бўлим сўнггида бурчакдан узатилган тўпни Ховедес боши билан дарвозага зарба берди, устун Аргентинани қутқарди.

Иккинчи бўлим бошида ҳимоячилардан қочиб кетган Месси бирга бир вазиятдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Асосий вақтда ҳеч бир жамоа гол ура олмади.



Қўшимча бўлим бошида Шюрлленинг зарбасидан сўнг дарвозбон жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди. 97-дақиқада Паласио тўпни Нойернинг устидан ташлади, аммо тўп дарвозага бормади!

112-дақиқада Шюрлле чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Гётце бу ерда тўпни ҳавода тўхтатиб ерга тушурмай дарвозани ишғол қилди - 1:0.

Шундай қилиб Германия Жанубий Америкада бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган биринчи Европа жамоасига айланди. 



ЖЧ-2014. Финал
ГЕРМАНИЯ — АРГЕНТИНА 1:0
13 июль. 23:55
Рио-Де-Жанейро. “Маракана” стадиони.
Бош ҳакам:
Никола Риццоли (Италия)
ГОЛ: Гётце 112.
Германия: Нойер, Лам, Боатенг, Хуммельс, Хеведес, Крамер (Шюрлле, 30), Швайнштайгер, Мюллер, Кроос, Озил (Мертесакер, 120), Клозе (Гётце, 87)

Аргентина: Ромеро, Сабалета, Демикелис, Гарай, Рохо, Маскерано, Биглия, Перес (Гаго, 86), Месси, Лавесси (Агуэро, 46), Игуаин (Паласио, 78)

Огоҳлантиришлар: Швайнштайгер 29, Ховедес 33, Маскерано 65, Агуэро 66

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика