Германия термаси вингери фаолиятини АПЛда давом эттиради
13 авг 2024 12:11
Новости
Германия термаси вингери фаолиятини АПЛда давом эттиради
"Майнц" ярим ҳимоячиси Браян Груда фаолиятини "Брайтон"да давом эттиради.
Томонлар бу трансфер борасида тўлиқ келишувга эришган, деб хабар бермоқда Фабрицио Романо.
"Майнц" вингери сотувидан 30 млн евро ишлаб олиши кутилмоқда.
Қайд этиб ўтамиз, Браян Бундеслиганинг ўтган мавсумида 28 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 3 та голли узатма етказиб берган.
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг турли ёш тоифаларидаги термаларида ҳаракат қилган Браян Груда миллий термага ҳам чақирилган, аммо ҳозирча дебют қилиш насиб қилмаган.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии