RU

Последние новости

09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  2 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  3 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  29 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  20 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  567 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  23 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7 20:18Дибала Мадридга йўл олиши мумкин  3

Германия – Ўзбекистон учрашуви “Бунёдкор”да Новости

Германия – Ўзбекистон учрашуви “Бунёдкор”да

Ёшлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионати доирасида 4 июнь куни Ўзбекистон ва Германия футболчилари баҳси бўлиб ўтди.
“Бунёдкор” стадиони ресторанида учрашувни катта экран қаршисида томоша қилиш ташкил этилди. Маросимда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, футбол жамоатчилиги вакиллари, журналистлар иштирок этишди.

Учрашув бошланиши арафасида “Бунёдкор” ФК Биринчи вице-президенти – Бош директори Бахтиёр Бобоев ҳамда Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг сўз олишиб, жамоаларга омадлар тиладилар.

Танаффус пайтида Ўзбекистон ва Германия футболи тарихига оид саволлар асосида қизиқарли викторина ташкил этилди. Ғолибларга “Бунёдкор” ФК томонидан тайёрлаб қўйилган совғалар топширилди.

Учрашув якунлангач, ўйин натижасини тўғри топган (аввалдан тарқатилган купонга тўғри ҳисоб ёзиб қолдирган) мухлисга махсус совға топширилди. “Бунёдкор” ФК президенти Бедил Алимов ва ГФРнинг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси бир-бирларига футбол тўпларини совға қилишди.

Жаноб Найтхарт Хёфер-Виссинг ташкилотчиларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, “Бунёдкор” вакилларини Берлинда бўлиб ўтадиган УЕФА Чемпионлар лигасининг финал учрашувини томоша қилишга таклиф этди.

Тадбир фотожамланмаси билан ушбу ҲАВОЛАга ўтган ҳолда танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика