RU

Последние новости

23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  3 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  25 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  5 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам" Новости

Геннадий Кочнев: "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Ғиждувон" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда биргина вазият туфайли пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Йигитлар умумий холатда ёмон ҳаракат қилишмади. Жамоамизда молиявий муаммолар бор. Жамоамиз таркиби деярли янгиланди. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Иккинчи бўлимда олдинги чизиқда яхшироқ ҳаракат қилдик. Йигитлар мезбонлар дарвозасига тўп киритишни уддалашди.

- Хорижлик мутахассис ўйин давомида кўпроқ кўрсатма берди...

- Ҳа, у мураббийлар штаби томонидан тузилган режа ва кўрсатмаларни етказиб турди. У билан боғлиқ расмий жараёнлар сўнги босқичда.

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларни ўйинидан қониқдингизми?

- Ҳа, захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ёмон ҳаракат қилишмади. Айнан охирида амалга оширилган 2 нафар ўзгариш жамоамиз учун фойдали бўлди.

- Ўйин соат 18:00да бошланди. Бу жамоамиз ўйинига таъсир кўрсатмадими?

- "Шўртан" ҳам шу майдонда ўйнади, биз ҳам. Об-ҳаво таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Бироқ биз биринчи бўлимда ҳам ёмон ҳаракат қилмадик. Мағлубият сабабини об-ҳаво билан боғламоқчи эмасман.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика