Геннадий Кочнев: "Оспина биринчи бўлимда сариқ карточка олганди"
05 сен 2022 22:33
Новости
Геннадий Кочнев: "Оспина биринчи бўлимда сариқ карточка олганди"
Про-лиганинг қолдирилган 16-тури доирасидаги "Шўртан" - "Ғиждувон" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Геннадий Кочнев матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Биринчи бўлимни мағлубият билан тугатдик. "Шўртан" дастлабки бўлимда жуда яхши ўйин намойиш этди. Ҳимоячимизнинг хатосидан сўнг ўз дарвозамиздан гол олиб чиқдик.
Иккинчи бўлимда захирадан футболчиларни майдонга туширдик ва ўйинимиз кучайди. Мезбонлар пенальтини голга айлантира олмагани ҳам жамоамизга қўшимча куч берганди, бироқ барибир якунда мағлубиятга учрадик.
- Жамоа легионери Эстеван Оспина нега захирага олинди?
- У биринчи бўлимда сариқ карточка ишлаб олганди. Эҳтимолий юзага келиши мумкин бўлган иккинчи карточкани олдини олиш мақсадида уни захирага олдик.
Комментарии